1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Мутъа ва вақтинчалик никоҳ (ўн бешинчи мақола)

19:50 / 07.09.2020 3992 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда ҳаром қилинган жинсий алоқалардан яна бири бу мутъа ва вақтинчалик никоҳ ақди боғлашдир. Араб тилидаги «мутъа» сўзи «фойдаланиш», «ҳузурланиш» маъноларида қўлланилади.

«Мутъа» никоҳида эркак ва аёл бирор вақт мобайнида бирга яшаб ўзаро фойдаланиб, кейин ажрашиб кетишга ақдлашадилар.

Вақтинчалик никоҳнинг кўриниши ҳам шунга ўхшайди. Бунда эркак ва аёл муайян бир вақт эр-хотин бўлиб яшаш, сўнгра ажралиб кетиш учун никоҳдан ўтадилар.

Никоҳнинг ушбу икки кўриниши Исломда мутлақо жоиз эмас. Зеро, динимизда никоҳ муқаддас нарса бўлиб, унинг муддатини маълум вақт ёки ҳолатгача тайин қилиш жоиз эмас.

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рукн билан эшик орасида тик ҳолда туриб: «Эй одамлар! Мен сизларга аёлларнинг «мутъа»сига ижозат берган эдим. Энди эса Аллоҳ бу нарсани то қиёматгача ҳаром қилди. Кимнинг шу тарзда никоҳланган аёли бўлса, унга йўлини очиб қўйсин ва уларга берган нарсаларингизни қайтариб олманглар» деганларини эшитдим».
Муслим ривояти.

Афзал Аброр таржимаси


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Кимдаким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир, Моида сураси, 45.Яъни, Аллоҳнинг шариатига хилоф қилганлари учун давоми...

2097 16:31 / 24.06.2019
Зинога қўл урган аёл Эрим билан бахтли яшар эдик. Эрим уй олгач қайнона ва қайнотамнинг уйидан кўчиб чиқдик. Уларнинг оиласи ўзига тўқ эди. Эрим автоҳалокатда давоми...

3404 17:20 / 14.12.2020
Олимларнинг таъкидлашича, кўз юзасида юпқа парда бўлиб, у қоронғуликда кенгаяди, ёруғликда тораяди. Қачон одам қоронғуликдан ёруғликка ёки ёруғликдан давоми...

1155 18:09 / 22.11.2023
Имконияти бўла туриб уйланмай ёки турмушга чиқишни рад этиб юриш инсонни зинога олиб бориши мумкин бўлган йўллардандир. Бу ишга баъзи ҳолларда отаоналар давоми...

2485 17:05 / 22.07.2020