1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн

15:30 / 06.09.2020 1118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, пешво, қорилар устози, шайхулислом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Меҳрон Асбаҳоний Найсобурий. «Ал-Ғоя фил қироат» китобининг муаллифи.

295 йилда таваллуд топганлар.

Аҳмад ибн Муҳаммад Мосаржисий, Ибн Хузайма, Абул Аббос Саррож, Маккий ибн Абдон ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

Зайд ибн Абу Билол, Абул Ҳусайн ибн Буён, Абу Бакр Наққош, Абу Исо Баккор ва Ибн Муқсимга Ироқда, Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Назр Ахрамга Дамашқда Қуръон тиловат қилиб берганлар.

Бу кишидан Ҳоким, Ибн Масрур, Абу Саъд Канжарузий, Абдурраҳмон ибн Алийяк ва Абу Саъд Аҳмад ибн Иброҳим Муқрий ҳадис ривоят қилганлар.

Бу кишига Маҳдий ибн Тарора ва бошқалар Қуръон тиловат қилиб берганлар.

Ҳоким айтадилар: «Қироатларда замоналарининг имоми, биз кўрган қориларнинг энг ибодатли, дуолари қабул бўладигани эдилар. У кишига Қуръоннинг беш порасини саралаб тиловат қилдим. Қироат борасида ёзган «Аш-Шомил» китобларини Бухорода ўзларига ўқиб бердим».

381 йил шаввол ойида вафот этганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.Ҳофиз ибн Ражабнинг .Зайлу табақатул ҳанобила, китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, давоми...

2117 17:00 / 14.02.2021
Устоз, рухсат берсангиз, сиз билан марҳум Шайх Имом Зоҳид Кавсарий ҳазратлари ҳақида суҳбат қилсак дегандим...Шайх Муҳаммад Аввома Албатта, марҳамат.Уламолар давоми...

4594 14:48 / 14.04.2018
Моликий мазҳаб асосчилари, Имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир алАсбаҳий 93 ҳ.санада таваллуд топдилар. У кишининг оналари фозила, оқила аёл давоми...

6424 21:53 / 27.04.2017
Устоз, суҳбатимизнинг сўнггида Туркиядаги олимларга ва толиби илмларга нималарни тавсия қилган бўлардингизШайх Муҳаммад Аввома Илм билан шуғулланаётган давоми...

4186 11:23 / 03.05.2018