1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳеч нарса Аллоҳнинг исмидан оғир келмайди

08:00 / 31.08.2020 3471 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла умматимдан бир кишини халойиқ олдига чиқаради. Унинг олдида (гуноҳлар ёзилган) тўқсон тўққиз дафтар очилади. Уларнинг ҳар бири кўз кўрадиган масофачалик (узун) бўлади. Аллоҳ таоло унга: «Булардан бирортасини инкор қиласанми?» дейди. У: «Йўқ, Раббим», дейди. «Сенга ҳофиз ёзувчиларим (фаришталар) зулм қилишдими?» дейди. У: «Йўқ, Раббим», дейди. «Бирор узринг ёки яхшилигинг борми?» деб сўрайди. «Йўқ, Раббим», дейди. Аллоҳ азза ва жалла: «Бизнинг ҳузуримизда сенинг бир яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилинмайди», дейди ва унга бир ёрлиқ чиқариб беради. Ёрлиқда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деб ёзилган бўлади. «Тарозига ўлчашга ҳозирлан», дейди Аллоҳ таоло. Банда: «Раббим, бу ёрлиқ қаерда-ю, мана бу дафтарлар қаерда?» дейди. Аллоҳ: «Сен бугун зулм кўрмайсан», дейди. Дафтарлар тарозининг бир палласига, калимаи шаҳодат ёзилган ёрлиқ эса иккинчи палласига қўйилади. Шунда ёрлиқ қўйилган тараф оғир келиб, банданинг гуноҳлари кечирилади. Ҳеч нарса Аллоҳнинг исмидан оғир келмайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар .Заҳабаз зомау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, давоми...

3906 19:00 / 30.04.2020
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, .Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча давоми...

5281 11:19 / 15.04.2021
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Заркент бобоrdquo зиёратгоҳида аёллар ва болалар томонидан қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, давоми...

1486 13:55 / 03.10.2019
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

10289 17:00 / 05.04.2019