1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

16:14 / 21.08.2020 2030 pdf Ўқиш режими + -

Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда ишлаб чиқилган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди

Лойиҳа билан диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомиллари енгиллаштирилмоқда, хусусан, тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилмоқда, давлат хизматлари тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда, рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари рўйхати аниқ белгиланмоқда.

Қуйидаги тартиблар бекор бўлмоқда:

- диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор бўлмоқда;

- диний ташкилотни тузиш ташаббускорларининг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;

- диний таълим муссасаларида диний таълим берувчи шахсларга марказий бошқарув органининг розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда;

- диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда.

Лойиҳа муҳокамасида экспертлар, мутахассислар ва барча фуқаролар ўзларининг таклифлари билан қатнашиши мумкин.

Манба: Ҳуқуқий ахборот телеграм канали

Мавзуга оид мақолалар
Юклаб олиш учун линкhttpmuslimaat.uzomina28

1693 11:58 / 20.03.2019
Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилаётган 28 Халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи кунида имконияти чекланганлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтдиМазкур йўналишдаги давоми...

949 16:00 / 13.12.2021
Бугун Қозоғистоннинг НурСултон шаҳрида Маънавий ипак йўли Ислом ва ёшларrdquo IV халқаро илмийдиний конференция ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Ўзбекистон, давоми...

1338 12:20 / 11.04.2019
Аллоҳ таолонинг хоҳиш марҳамати билан тез кунда ҳадис ихлосмандлари ва барча китобхонлар, улуғ муҳаддис Муслим ибн Ҳажжож раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф давоми...

1690 16:00 / 09.03.2020
Видеолар
Аудиолар

121606 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43071 14:35 / 11.08.2021