1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳалоллик

08:24 / 16.08.2020 2617 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир савдогар ўғлини қишлоқдаги қарздорлардан пул йиғиб келишга юборди. Ўғли қарзларни йиғиб келаётган эди, ҳамёни тушиб қолди. У буни уйига етай деганда пайқади. Ортига қайтиб, ҳамённи қидирди, лекин топа олмади. У бир дарахтнинг тагида ўтириб, йиғлаб дуо қилди: «Роббим, мен заифман, фақирман. Сендан бошқа суянадиганим йўқ. Йўқотган нарсамга йўл кўрсат. Фазлингга шукр айтаман. Сен барча нарсага қодир Зотсан».

Шу пайт бир подшоҳ овдан қайтаётган эди, боланинг овозини эшитиб, унинг олдига келди. Нега йиғлаётганининг сабабини сўраган эди, «Хожам, отам мени одамлардан пул олиб келишга буюрган эди. Пулларни йиғиб келаётиб, ҳамёнимни йўқотиб қўйдим», деди.

Подшоҳ ёнидан тилла тангалар солинган қирмизи ­ҳамённи чиқариб, «Мана бу сенинг ҳамёнинг эмасми?» деди. Бола: «Йўқ, хожам. Менинг ҳамёним бошқача эди, ичида тилла танга ҳам йўқ эди», деди. Шунда подшоҳ бошқа ҳамённи чиқариб, «Бу сенинг ҳамёнинг эмасми?» деди. Бола ўзининг ҳамёнини таниди. Подшоҳ боланинг ҳалоллиги ва Аллоҳ таолога аниқ ишончи учун тиллалари бор нариги ҳамёнини ҳам қўшиб берди.

 «Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул Ҳуффоз,да муҳаддис, муарриҳ, суфий, ҳижрий 336 йилда туғилиб, 430 йилда вафот этган ҳофиз Абу Нуъайм Асфаҳоний Аҳмад ибн Абдуллоҳнинг давоми...

1340 16:30 / 12.02.2020
Қулатувчи ҳаво, ҳаво яхшилик йўлида бўлса, у амалга зарар қилишқилмаслиги, ҳавони ақлдан қандай ажратиш, ҳаво билан нафс васвасаси орасидаги фарқлар ҳақида давоми...

5299 20:18 / 12.09.2017
Шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абул Аббос ибн Сурайж ўлими олдидан бемор бўлиб ётганида туш кўрди. Тушида Қиёмат қоим бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло давоми...

895 08:33 / 09.08.2020
Дуонинг энг биринчи ва муҳим шартларидан бири Аллоҳга бўлган мустаҳкам иймондир. Одам чорасиз қолганда Аллоҳнинг борлигини ва унга фақатгина У Зот ёрдам бериши давоми...

5597 18:45 / 06.02.2019