1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Не-не гавҳарлар гўнг уюмида бўлади

08:00 / 10.08.2020 1244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг икки шогирди – Ҳассон ва Сувайддан ривоят қилинади: «Устозимиз Ибн Муборак Шомга бордилар. Биз ҳам у киши билан бирга эдик. Ҳар куни ибодат ва эзгу амаллар қилаётган қавмни кўрганларида бизга «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз». Бекор ўтказган умримиз учун ҳолимизга вой! Биз жаннатнинг очиқ эшикларини бу ерда ташлаб кетган эканмиз», дер эдилар. У зот билан Мусайса кўчасидан бораётган эдик, бир маст одамнинг баланд овозда байтни ўқиётгани эшитилди:

 Аллоҳга осий бўлдим, нафсу ҳаво мени хор қилди,

Ўзим истар ишни қилолмай, аҳволим абгор бўлди.

 Устоз ёнларидан дафтар чиқариб, бу байтни ёзиб қўйдилар. Биз: «Маст одамдан эшитган шеърни ёзяпсизми?» деб сўрадик. Абдуллоҳ ибн Муборак: «Не-не гавҳарлар гўнг уюмида бўлади деган сўзни эшитмаганмисан?» дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табассум учун ҳам савоб оладиган динга мансуб эканлигимизни ўйлаб қувонамиз. Аммо кулиш уёқда турсин, дардларини эсламаслик учун муттасил дори қабул давоми...

7208 14:10 / 29.01.2019
Бир солиҳ зот унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди .Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, давоми...

2595 07:30 / 27.03.2019
Қуръони Карим бошидан охиригача мўъжизаларга тўладир. Ҳар бир оятда мўъжиза бор. Ҳар бир калимасида мўъжиза бор. Ана шундай оятлардан бири давоми...

4332 17:00 / 21.11.2020
Хотиб айтади .Симсимийдан эшитдимки, ҳикоя қилинишича, Ибн Жарир қирқ йил узлуксиз ҳар куни қирқ варақдан асар ёзган. Унинг шогирди Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад давоми...

1741 14:05 / 29.06.2019