1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўлим ҳақ, сабаби ноаниқ

11:06 / 09.08.2020 3903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бобби Лич исмли киши ўз номини Ниагара шаршарасидан биринчи бўлиб сакраган инсон сифатида тарихда қолди. Сакраганидан ўн беш йил ўтиб апельсин пўстлоғига сирпаниб кетиб оёғини синдириб олди. Кейинроқ оёғида гангрена бошланиб оёғини кестиришга мажбур бўлди. Икки ой ўтиб касаллик асоратидан вафот этди. Момоларимиз айтишар эди:

«Умридан бўлса қийинчиликдан ўлмайди!».

Бобби Лич Ниагара шаршарасидан сакраганида умридан бор экан, ўлмади, шикастланмади. Ўлимининг сабаби битта апельсиннинг пўстлоғига сирпаниши экан.

Мутанаббий айтган экан:

«Ким қилич билан ўлмаса бошқа нарса билан ўлади. Сабаблар кўп, ўлим биттадир!».

Қадарлар ёзилган, умрлар ҳисоблидир. Роббимиз ўз каломида нақадар рост айтган:

«Ҳар бир умматнинг ўз ажали бор. Ажаллари келган вақтда бирор соат ортга ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар!».

Рим папаси Павел иккинчи еб тўймас бўлган экан. Нафас йўлига тарвуз данаги тиқилиб ўлган экан.

Таиланд маликаси Сунандҳа Кумариратана дарёдан қайиқда ўтаётиб қайиқ ағдарилиб кетган экан. Унинг қўриқчилари у чўкаётганда томошабин бўлиб туришган. Чунки ўшанда махсус қонун бўлиб, ким маликага қўлини теккизса ўлимга ҳукм қилинар эди.

Греция қироли Александр маймун тишлашидан вафот этган.

Швеция қироли Адольф Фредерик қанд касаллигига чалинганини билмасдан бир товоқ ширинлик еган. Шунинг оқибатида ўлган.

Англия қироли Жорж II ҳаммомда тойилиб кетиб боши билан йиқилиб вафот этган.

Грек файласуфи, драматург Эсхилнинг бошига бургут тошбақа ташлаб юборган ва у ўлган. Одатда бургутлар тошбақани юқоридан ташлаб юборар экан. Унинг тоши сингандан сўнг ер экан!

Шундай экан, ўлим ҳақ, сабаби ноаниқ. Ибодатларни вақтида қилиб, сабабларни ўрнида қилиб хотиржам яшайверайлик. Барибир ўлимдан қочиб қутила олмаймиз!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Араблар Қурбон ҳайитини .Ийдул Азҳо,, Рамазон ҳайитини эса .Ийдул Фитр, деб аташади.Аслида .ийд, сўзи луғатда .қайтиш, деган маънони англатади. Ушбу икки байрам йил давоми...

2679 20:51 / 30.07.2020
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандирrdquoТермизий ривоят давоми...

5483 12:03 / 08.12.2018
Умар ибн Солиҳ Саъдий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Обид Абдулазиз ибн Сулаймонни тушимда кўрдим. У яшил кийим кийиб олган, бошида дурдан тож бор эди. .Эй Абу давоми...

1516 07:31 / 23.10.2019
Абдуллоҳ ибн Муслим Абдийдан ривоят қилинади .Муторрифга ўлим рўбарў бўлганда .Аллоҳим, дунё ва охират ишида мен учун тақдир қилган нарсаларингда ихтиёр бер,, деди давоми...

2633 08:00 / 17.02.2020