1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қуръон ғайри махлуқ эканлигига иймон

23:36 / 02.12.2016 6952 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон ҳақида  талашиб-тортишмаймиз. Унинг Роббил оламийннинг каломи эканига, уни Руҳул Амийн  олиб тушганига, саййидул мурсалийн, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга  ўргатганига гувоҳлик берамиз. У Аллоҳ таолонинг каломидир. Унга махлуқларнинг ҳеч бир каломи тенг бўла олмас. Уни халқ қилинган, демаймиз. Мусулмонлар жамоасига  хилоф қилмаймиз. 

  Шарҳ: Бу гапдан бир неча ишлар тушинилади:
1-Қуръон ҳақида мўътазилийлар талашиб-тортишганидек, талашиб -  тортишиб, фитна чиқармаймиз.
2-Унинг Аллоҳнинг каломи ва сифатларидан бир сифат эканлигига гувоҳлик  берамиз.
3-Уни Аллоҳнинг ҳузуридан Руҳул Амийн –Жиброил алайҳиссалом  келтирган.
4-Пайғамбарларнинг улуғи Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васалламга ўргатган.
5-Унга халойиқнинг ҳеч бир каломи фасоҳатда, балоғатда,  мъжизакорликда, адолат ва садоқатда тенг кела олмайди.
6-Биз уни махлуқ, деб мусулмонлар жамоасига хилоф қилмаймиз.  Чунки, мўътазилийлардан бошқа ҳеч ким унинг махлуқ экани ҳақида гапирмаган.
«Уни Руҳул Амийн олиб тушганига (Шуаро сураси, 193) – Жиброил алайҳиссаломнинг  Руҳ, деб номланиши, у зотнинг ваҳий келтириши учундир. Чунки, ваҳий ила қалбларга  руҳ-жон киради.
«Саййидул мурсалийн, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганига» бунда Жиброил У киши соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганини очиқ  айтиши билан, у киши Қуръонни илҳомий равишда тасаввур қилган, деб атган Қарматий  мазҳабига раддия бордир.
«Уни халқ қилинган демаймиз. Мусулмонлар жамоасига хилоф қилмаймиз», деганида, ким Қуръонни махлуқ, деса, мусулмонлар жамоасига хилоф қилишга ишора  бордир. Биз мусулмонлар жамоасига бирор нарсада хилоф қилмаймиз. Чунки, бундай  хилоф йўлдан тойиш, залолат ва бидъатдир.
Далил: 
1-»Уни қалбингга огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун очиқ-ойдин  араб тилида Руҳул Амийн олиб тушди». (Шуаро сураси, 193)
2-»Албатта, У ҳурматли Расулнинг сўзидир. У шоирнинг сўзи  эмасдир». (Ал-Ҳаққа сураси, 40)
3-»Албатта, У ҳурматли Расулнинг–қувват эгаси, арш эгаси ҳузурида маконоти бор, итоат қилинган, сўнгра ишончлининг сўзидир». (Таквир сураси, 19)
4-»У қилинган ваҳийдан бошқа нарса эмас. Уни қувватили, шиддатли  зот ўргатгандир». (Нажм сураси, 4)
5-»Унда шубҳа йўқ китобнинг туширилиши Роббил оламийндандир».  (Сажда сураси, 2)
6-»Ким ўзига ҳидоят аён бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф қилса  ва мўминлар йўлидан бошқа йўлга эргашса, уни юзланган томонига юзлантириб қўямиз  ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон қайтар жой!» (Нисо сураси, 115) 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сифатларнинг тақсими Аҳли сунна ва жамоанинг халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлари ва гўзал исмлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни атрофлича ҳамда чуқур давоми...

2601 14:00 / 05.04.2021
АлМуъизз азиз қилувчи ва алМузилл хор қилувчи Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб, бу иккиси феълининг сифатларидан ҳамдир. Биз исми зот, исми сифат ва исми давоми...

4278 15:58 / 28.02.2020
Мўминмусулмон киши қиёмат куни жаҳаннам устига .сирот, деб аталган кўприк қурилган бўлишига, ундан барча одамларни ўтишга амр қилинишига, кимдир ундан ўтиб, нажот давоми...

1954 19:00 / 31.07.2023
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда қилинглар, дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, давоми...

2669 19:00 / 01.08.2022
Аудиолар

120344 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41979 14:35 / 11.08.2021