1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Самимий, астойдил қилинган дуо

05:00 / 03.03.2017 2969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурроҳман ибн Зайд розияллоҳудан ривоят қилинади:
«Робийъ жумъа куни Алқаманинг олдига кеар эди. Ўшанда мен бўлмасам, менга одам юборишарди. Бир сафар у келса, мен йўқ эканман. Бас, Алқама мени учратганда:
«Робийъ нима олиб келганини биласанми? Одамлар кўпроқ нимани сўраб дуо қилишларини биласанми? Дуоларнинг нима учун ижобат бўлмаслигини биласанми? Бунинг сабаби, Аллоҳ азза ва аалла фақат ихлос билан билан қилинган дуонигина қабул қилар экан», деди.
«Буни Абдуллоҳ ҳам айтган эмасмиди?» дедим.
«У нима деган эди?» деди.
«Абдуллоҳ: «Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эшиттирувчидан, риёкордан ва ўйновчидан эшитмайди. Фақатгина қалбидан собит туриб дуо қилувчинигина эшитади», деган эди», дедим.
«Алқамани зикр қилдими?» деди.
«Ҳа», деди
».

Шарҳ: Бу ҳадисдан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло самимий, ихлос билан қилинган дуони қабул қилишини билиб оламиз.
Эшитиб турганларга ёқсин деб қилинган дуо қабул бўлмас экан.
Риё учун йиғлаб, бировлар кўрсин дея ҳўнграб қилинган дуо ҳам қабул бўлмас экан.
Кўнгли ва хаёли бошқа ёқларда юриб, ўйин қилиб юборилган дуо ҳам қабул бўлмас экан.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қалбида собит туриб, ихлос билан, Аллоҳнинг ўзига ёлвориб, риёсиз, ўйин қилмай қилинган дуонигина қабул қилар экан.
Ривоятда айтилишича, кўпчиликнинг дуоси шунинг учун ижобат бўлмас экан. Ҳамма дуо қилади, жуда кўп дуо қилинади, лекин нега қабул бўлмайди, ижобат бўлмайди?
Сабаби дуони ҳамма ҳам қилаверади, лекин кимдир риё учун, бировларга эшиттириш учун қилади ёки ихлоссиз қилади. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлмайди.
Ихлос билан, чин дилдан, Аллоҳга ёлвориб, риёсиз дуо қиладиган одамларнинг дуосигина қабул бўлади. Бундай кишилар жуда кам учради. Шунинг учун дуолар ҳам кам қабул бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
408. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирбирингизни ёмон кўрманг Бирбирингизга ҳасад қилманг Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар давоми...

4902 17:57 / 05.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Зинокор зино қилаётганда мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганда мўмин бўлмас, давоми...

2811 05:00 / 02.03.2017
Ҳудҳуд ва Сулаймон қиссаси Аллоҳ таоло Қуръони Каримдаги ҳикоя ва қиссаларни кўнглимизни ёзиб, кечаси мириқиб ўқишимиз учун келтирмаган. Роббимиз бизни ҳикмати давоми...

5718 17:00 / 04.07.2022
Саломлашиш деганда кишиларнинг учрашган чоғда биринчи бирshyбирларига тилак маъносида сўз айтишлари тушунилади. Саломлашиш ҳамма миллатларда қадимдан мавжуд. давоми...

3631 05:00 / 04.03.2017