1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

86 йиллик танаффусдан сўнг Аё София масжидида илк жума намози ўқилди

15:05 / 24.07.2020 2570 pdf Ўқиш режими + -

Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Умумжаҳон мероси объекти Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. Фатҳдан олдин ибодатхона 916 йил давомида черков, 1453 йилдан 1934 йилгача - масжид бўлган. Обида сўнгги 86 йил давомида музей эди. Шу йилнинг 10 июлида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган фармонга асосан музей масжидга айлантирилди.

Бугун, 24 июль куни Истанбулдаги  Аё София масжидида илк жума намози ўқилди.

Эрталабдан Истанбул ва Туркиянинг бошқа ҳудудларидан келганлар масжид майдонига йиғила бошлади. Воқеа Туркиядаги ўнлаб маҳаллий нашрлар ва бошқа кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Кўплаб мусулмонлар Туркия байроқларини ушлаб, «Аллоҳ буюкдир. Аё София қайта очилди», дея жар солишди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди.

Намозда иштирок этишни истаганлар сони кўплигини ҳисобга олиб, ҳукумат диндорлар учун масжидга туташган 5та майдонни махсус тайёрлашга қарор қилди. Одамлар полиция назоратидан ўтиб, Султон Аҳмад майдонига йиғилишди. Хавфсизликни таъминлаш учун 17 минг полиция ходими сафарбар этилган.

Коронавирус пандемияси сабаб намоз ўқийдиганлар ниқоб тақиши мажбурий, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати ҳам текширилади. Шифокорлар, тез ёрдам машиналари ва санитар вертолёти аҳоли хизматида бўлди.

Туркия Диний ишлар бошқармаси маросим учун махсус ибодат дастури ишлаб чиққан. Машҳур имомлар ва қорилар Қуръондан сураларни тиловат қилишди.

Маълумот учун, Аё Софиянинг қурилиши милодий 532 йилда бошланган ва 537 йил 27 декабрда якунланган. Ибодатхона дастлаб черков бўлган. 1453 йилда Истанбул Фотиҳ Султон Маҳмуд томонидан эгаллангач, Аё София Усмонлилар давлатининг асосий масжидига айланади. Обида музей сифатида 1985 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 1996 йилда эса Жаҳон ёдгорликлари рўйхатидан ўрин олган.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 17 январь куни .Йил танлови ndash 2019, нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси .2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти, йўналишида давоми...

1586 12:05 / 17.01.2020
Яқинда Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида Бирлашган Араб Амирликларининг .AlHuda, Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази AlHuda CIBE ташкилотчилигида .МДҲ ndash Ислом давоми...

2051 16:20 / 16.05.2019
Жанубий Африкадаги мусулмонлар масалалари билан шуғулланадиган .Авқаф, ташкилоти чоршанба куни Усмоний халифалиги олимлари билан бугунги кун илм аҳлини давоми...

1042 18:00 / 26.02.2021
Қатарда истиқомат қилаётган асли ҳиндистонлик бўлмиш хаттот етти йилда Қуръони каримни қўлда кўчириб ёзиб чиқишга муваффақ бўлди ва уни безаш учун 18 карат олтин давоми...

2898 08:26 / 04.01.2019
Аудиолар

120502 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42117 14:35 / 11.08.2021