1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бардавомлик мақсадга эриштиради

08:01 / 21.07.2020 2432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни бир ҳаким зот фарзандларини чақириб, уларга насиҳат қилди: «Бардавом бўлиш инсонни камолот даражасига эриштиради. Сабрли одам йўлидаги тўсиқларни енгиб, уларга эътибор бермаслиги керак. Қадимда бир киши шаҳар-қишлоқларни кезиб, ажойиб томоша кўрсатар экан: у каттакон буқани ҳамманинг кўз ўнгида даст кўтариб, ҳаммани ҳайрон қолдирар экан. Бу қадар бақувват одамни кўрмаган халқ унга таҳсин айтиб, пул берар экан. У ўша томошабинлар берган пуллар ҳисобига кун кўрар экан. Бир куни тўпланганлардан бири ундан: «Сиз бу даражага қандай етдингиз?» деб сўрабди. Буқанинг эгаси: «Мен бу буқани бузоқчалигида ҳар куни елкамга кўтариб, бир неча соат ҳовлимда айланиб юрар эдим. Кун сайин буқанинг оғирлиги ортиб бораверди, лекин мен ҳам бу машқни бирор кун тўхтатмадим. Шунинг учун буқа биров қўрқадиган даражада катта бўлса ҳам, уни кўтариш менга оғирлик қилмайди», деб жавоб берган экан».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқатларни билиб, басийрат кўзи билан кўришдан тўсувчи икки сабабни Пайғамбар алайҳиссалом қуйидаги ҳадисда зикр қилганлар..Агар қалбларингиз дунёга машғул давоми...

1969 17:30 / 26.03.2021
Бир киши Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумога .Фалончи сизни ғийбат қилди,, деди. Ҳасан шундай деди .Сен мени яна бир машаққатга қўйдинг энди мен Аллоҳдан ўзим учун давоми...

1721 08:00 / 30.06.2020
Шайхи тариқат, Мавлоно Мунир Аҳмад ҳазратлари айтадиларТушуниб олингки, шариат ва суннатга мувофиқ никоҳда барака бўлади. Бир киши бор эди. У менга ўзи шундай давоми...

1582 15:00 / 25.06.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким .Лаа илааҳа иллаллоҳу, десаю, қалбида арпа дони вазнича иймони бўлса, дўзахдан давоми...

2307 19:00 / 04.01.2019