1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Туз сўраган қўшни

15:04 / 18.07.2020 3174 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Динимизда қўшничилик алоқаларини яхшилашга катта эътибор берилган. Инсон бир маҳаллада яшар экан, деярли ҳар куни, шунингдек, тўй, ҳашар ва бошқа ҳолатларда қўшнилари билан мулоқотда бўлади. Қўшниларнинг тотувлиги маҳалланинг, маҳалланинг тотувлиги шаҳар, вилоят ва юртнинг тинчлигига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:

«Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар» («Нисо» сураси, 36-оят).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар».

Демак, Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшнига яхшилик қилиш ҳақида кўп насиҳат қилганларидан, у зоти бобаракот гап шу тарзда давом этадиган бўлса, меросингни ҳам қўшнинг олади деса керак Жаброил деб ўйлаган эканлар. Бу ҳадис орқали қўшнига мурувват кўрсатиш аҳамиятли ишлардан эканини билиб оламиз. Қўшнига яхшиликни илиниш борасида ҳадислар жуда кўп.

Инсонлар билан қўшни бўлиб яшар эканмиз, уларга динимизда кўрсатилганидек муомала қилишга, бирор ёрдам сўрасалар, қўлимиздан келганича ёрдам беришга интилишимиз лозим. Қўшнига озор бериш қанчалик оғир гуноҳ бўлса, қўшнига яхшилик қилиш жуда савобли амаллардандир.

Баъзи инсонлар бор, қўшнисига хаёлига келган ёмонликларни қилиб, озор беради. Яна шундайлари борки, қўшнисига яхшилик қилишнинг турли кўринишларини амалга оширади. Имкон қадар қўшнининг кўнглини кўтаришга интилади. Мана бу ҳикоя қўшнисига яхшилик қилишнинг ўзига хос кўринишига мисол бўлади.

Онасининг қўшни аёлдан туз сўраётганини эшитган ўғил: «Онажон, нега улардан туз сўраяпсиз? Ўзимизда туз етарли-ку!» деб сўради.

Онаси ўғлига шундай деди: «Болажоним, улар ўзлари муҳтож бўлганлари учун доим биздан баъзи нарсаларни сўраб турадилар. Мен ҳам улардан оддий, уйларида топиладиган нарсаларни сўраяпман. Бундан мақсадим, бизнинг ҳам уларга эҳтиёжимиз тушишини сездиришдир. Токи қўшнимиз биздан бирор нарса сўрамоқчи бўлганида, «Бу қўшниларимиз ўзларига тўқ бўлсалар-да, баъзан биздан ул-бул нарса сўраб туришади-ку!» деган фикр билан, хижолат бўлмай сўрасинлар деб шундай қиляпман».

Аллоҳ таоло барчамизни қўшнига яхшилик қилувчи, озор беришдан тийилувчи мусулмонлардан қилиб, яхши инсонларга қўшни қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нега олимларни ёмон кўрасизларНега илм аҳли бўлган кишиларни турли сўзлар билан ҳақорат қиласизларНега ёқтирмаган одамингизга нисбатан турли камситувчи давоми...

1905 17:00 / 24.02.2022
. , ... .Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга давоми...

1960 18:05 / 18.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсонга отаонаси ҳақида тавсия қилдик онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди уни сутдан давоми...

2690 08:59 / 03.06.2021
Муҳтарам жамоат Ислом дини инсоннинг тўғри йўлдан адашиб кетмаслиги учун ҳар бир ишда ўз кўрсатмаларини бериб боради. Шу жумладан, отаона ҳақларини фарзандлар давоми...

8258 10:56 / 05.10.2018
Аудиолар

121642 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43099 14:35 / 11.08.2021