1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Христиан динида фирқаларга ажралиш (учинчи мақола)

17:06 / 04.07.2020 1871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Настурий (Несториан) мазҳаби

Настурийлар мазҳаби 431 йилда Константинополда патриклик вазифасини бажарган Настурга нисбатан шундай номланади. У халифа Маъмун даврида фаолият олиб борган бўлиб, ўз даврининг номдор дин кишиси бўлган. Настур ҳақида, унинг Инжилни ўз раъйига кўра ўзгартирганлиги, Исо алайҳиссалом даъватига эргашганларга нисбатан исломдаги мўътазилийлар шариатга қандай хурофотларни қўшган бўлсалар, худди шундай бидъат ва янгиликларни сингдирганлиги айтилади. Бу мазҳаб мансублари диндаги асл тавҳид ёки шунга яқин бўлган бир эътиқодга қайтишга ҳаракат қиладилар. Настурнинг ўзи ҳам мазҳаби ҳақида шуларни айтган: «Марям ҳеч қанақа илоҳни дунёга келтирмаган. Чунки жасад (одам) дан фақатгина жасад (одам) гина дунёга келади. Зеро; махлуқ холиқни вужудга келтирмайди. Марям инсонни туққан. Лекин шунга қарамасдан Исо иккинчи бир кўринишда, барибир илоҳдир. Зеро Марям илоҳнинг онаси деб эмас, инсонларга Масиҳ бўлиб келган инсоннинг онаси деб тушинилади. Исога илоҳлик табиати, у дунёга келганидан кейин келган, яъни Исо туғилганидан кейин мажозий бир кўринишда иккинчи бир табиатга қовушган. Тангри ҳеч кимга ато қилмаган бу неъмат, фақатгина Исога насиб этган...».

Мазкур фикрлари билан Настур Исо алайҳиссаломда иккинчи бир табиат — илоҳлик табиати мавжудлиги эътиқодини ўртага ташлаган. Бу фикрни католик мазҳаби ҳам эътироф қилган. Аммо шарқий черковлар Исо алайҳиссаломда биргина инсонлик табиати борлигини айтиш билан Настурга қарши мухолиф бир кўриниш олган.

Бу нарса Настурнинг бидъат (уйдурма) ларидан деб билинган. Шунинг учун ҳам у ўз мансабидан четлаштирилган ва Константинополдан сургун қилинган. Лекин бу билан унинг мазҳаби йўқ бўлиб кетмаган. Бу мазҳабни Настурдан кейин Христиан дин олими, митрополит[7] (архиепископ) Барсуман деган шахс давом эттирган ва ривожлантирган. Кейинчалик бу мазҳаб шарқда ҳам ёйилган. Ҳатто ҳозирда ҳам бу мазҳаб Ироқ, Мавсул ва Жазира каби жойларда кенг тарқалган.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи башорат.Аллоҳ Набийлардан .Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Пайғамбар келганда, албатта унга иймон давоми...

2182 11:05 / 31.10.2019
Дунё бўйлаб кунига ўртача ҳисобда бир ярим миллиарддан ортиқ финжон қаҳва истеъмол қилинар экан. Бу миқдор эса салкам уч юз минг Олимпия сузиш ҳавзасини тўлдириш давоми...

1841 11:40 / 11.09.2021
Испания қироличаси Изабелла Кастильская XV асрнинг охири бутун ҳаёти давомида икки марта ndash туғилганида ва тўйи куни чўмилганини эътироф этган. Француз давоми...

1374 09:00 / 27 январь
Насронийлик дини мусулмон тадқиқотчиларининг диққатини кўпдан буён ўзига тортиб келади. Бу дин биноси уч асосга барпо қилинган ndash Муқаддас учлик1, дастлабки давоми...

11309 18:00 / 14.03.2019