1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

90-боб. Ходимга адаб бериш

11:00 / 03.07.2020 1937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Язид ибн Абдуллоҳ ибн Қусайтдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар ўзининг бир ғуломини тилла ёки кумуш билан бир жойга юборди. Ғулом эса уни алмаштирди. Алмаштиргани учун кеч қолди. Шунда уни дарра билан қаттиқ калтаклади ва: «Ўзимнинг нарсамни олиб кел! Уни алмаштирма!» деди».

Шарҳ: Ходим буйруқни бажармай, беодоблик қилган, ўзбошимчалик билан тиллани саррофга бериб, бошқа нарса олиб келган, шунинг учун Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу уни дарра билан урган эканлар.

Шу каби тарбия бериш орқали ходимларни одобга, омонатдорликка ва ихлосга ўргатиш лозим. Акс ҳолда улар беодоб ва хоин бўлиб қолишлари ҳеч гап эмас.

Абу Масъуддан ривоят қилинади:

«Ғуломимни ураётган эдим. Ортимдан: «Эй Абу Масъуд, билгинки, Аллоҳ таоло сенга сенинг унга бўлган қудратингдан кўра қодирроқдир», деган овозни эшитдим. Ўгирилиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар. Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳнинг розилиги учун уни озод қилдим», дедим.

«Агар шундай қилмаганингда, сени дўзах тутар эди» ёки «сени дўзах куйдирар эди», дедилар».

Шарҳ: Бу ерда ғуломни одобдан ташқари, беҳуда ва зулм ила жазолаш, уриш дўзахга сабаб бўладиган улкан гуноҳлардан экани баён қилинмоқда.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Масъуд розияллоҳу анҳуни «Сен ғуломингни ура олганинг каби, Аллоҳ таолонинг ҳам сени уриши бор» деган маънода огоҳлантирганлар. Абу Масъуд розияллоҳу анҳу қўрққанларидан уриб турган қулларини озод қилиб юборганларида эса, «Шундай қилмаганингда, дўзахга тушар эдинг», деган маънодаги гапни айтган эканлар.

Ўз қарамоғидаги киши ким бўлишидан қатъи назар, хўжайиннинг уни беҳуда уришга ҳаққи йўқ. Агар бу ишни қиладиган бўлса, бу дунёда жазодан қутулиб қолса ҳам, охиратда албатта ундан ўч олиниши бор.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қул ва ходимни уриш мумкин эмаслиги.

2. Улуғ одамлар бировни ураётганларни кўрса, тўхтатишлари зарурлиги.

3. Одамларни ноҳақ урганлар дўзахий бўлиши.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Насабларни ўрганиш, қариндошуруғларни аниқлаш, она тарафдан, ота тарафдан қариндошлик қаергача бориб етади, бирбирига қандай уланади ndash буларни пухта билиб олиш давоми...

1975 11:30 / 27.04.2019
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом таълимотлари барча соҳада мукаммал ва гўзал тарзда тақдим этилгандир. Бу нарса кексаларни эъзозлаш бобида ҳам яққол давоми...

1703 18:36 / 26.03.2020
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга .Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр, давоми...

1271 16:17 / 19.12.2022
Салама ибн Убайдуллоҳ ибн Миҳсон Ансорий отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ўз оиласида омонликда, тани сихатликда, кунлик таоми бўлган давоми...

1984 09:42 / 18 февраль