1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Умму маъбад қиссаси ва ҳижратнинг биринчи йилидаги муҳим ҳодисалар

19:08 / 30.06.2020 2073 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва ҳамроҳлари юриб бориб, Хузоъа қабиласига мансуб Умму Маъбад исмли аёлнинг чодири олдидан ўтдилар. У аёлнинг чодирида на таом ва на сув бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қариб сутдан қолган совлиқнинг елинини муборак қўллари билан силадилар. Ундан сут отилиб чиқа бошлади. Ундан ўзлари ҳам ичдилар, бошқаларга ҳам ичирдилар. Сўнг юришда давом этдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ясрибга киришлари

Ансорийлар Авс ва Хазраж қабилаларидан иборат бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишларини интизорлик билан кутар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келганларида, кутиб олгани чиқдилар. У зотни жуда катта хурсандчилик билан «Марҳабо» деб кутиб олдилар ва иззат-икром кўрсатдилар. Шу пайтгача уларнинг ҳаётида ҳали бу каби хурсандчилик бўлмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога тушиб, тўрт кун турдилар. Ўша ерда Қубо масжидига асос солдилар. Пайғамбарликдан кейин биринчи асос солинган масжид мана шу эди. Сўнг уловларини миниб, Ясриб сари юришни давом эттирдилар. Қабилаларнинг одамлари у зотнинг туяларини юганидан ушлаб олишган эди. У зот эса: «Уни қўйиб юборинглар, унга амр қилингандир», дер эдилар. Туя бориб, Хазраж қабиласи, Бану Нажжор уруғининг бир жойига чўкди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюб розияллоҳу анҳунинг хонадонига тушдилар ва унда яшай бошладилар.

Ясрибнинг янги номи.

Ислом жамиятига асос солиш

Ясриб ўша кундан бошлаб «Мадинатун-набий (Пайғамбар шаҳри)» деб атала бошлади.

Мусулмонлар Маккада алоҳида исломий жамият қуриб яшамаган, у ерда уларнинг сони оз ва кучсиз ҳолда эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада неча-неча замонлардан буён тарих интизор бўлиб келаётган энг яхши жамиятнинг пойдеворини қўя бошладилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

1522 16:00 / 28.07.2019
Зулкифл алайҳиссалом Айюб алайҳиссаломнинг ўғилларидир. Бу зот ҳақларида Қуръони каримнинг икки жойида қисқагина маълумот келган. Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам давоми...

4906 14:40 / 10.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганиш АХЛОҚ Ва, албатта, Сиз улкан хулқ узрадирсизrdquo Қалам сураси, 4оят. Мен ахлоқ гўзаллигини тамомига давоми...

3482 05:00 / 06.03.2017
Биз яшаб турган авлод ҳам, биздан кейин келадиган авлодлар ҳам ndash ҳаммаҳаммаси рисолаи Муҳаммадиянинг ва унинг шомил ва боқий даъватининг ҳамда самарали давоми...

1068 14:00 / 10.02.2023
Аудиолар

120815 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42380 14:35 / 11.08.2021