1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мурувват

08:00 / 25.06.2020 1510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ражо ибн Ҳайва айтади: «Бир кеча Умар ибн Абдулазизнинг уйида тунаб қолдим, лекин кечаси ухламадим. Бир пайт чироқнинг мойи тугаб қолди. У чироққа мой қуймоқчи бўлаётган эди, «Эй мўминларнинг амири, чироққа мой қуйишни хизматкорга айтсангиз бўлади-ку», дедим. У киши: «Хизматкор куни билан ишлаган. Ҳозир ухлаш вақти», деди. «Ундай бўлса, сиз турманг, чироққа ўзим мой қуяман?» дедим. У киши: «Йўқ», деб ўзлари туриб унга мой қуйдилар ва ўринларига қайтдилар. Кейин менга шундай дедилар: «Эй Ражо, турганимда ҳам Умар ибн Абдулазиз эдим, қайтиб келганимдан кейин ҳам Умар ибн Абдулазизман. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Меҳмонларга хизмат қилдириш мурувватдан эмас».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. давоми...

2389 10:05 / 30.09.2019
Ҳикмати буюк Аллоҳ субханаҳу ва таоло бандаларини доимо хавфу ражо қўрқинч ва умид билан тарбиялаб келади. У яратган ҳарбир кўринишда Аллоҳ субханаҳу ва давоми...

1068 13:00 / 06.11.2021
Намозда қироат, зикр, муножот ва бошқа амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам қалб давоми...

3589 17:45 / 22.04.2019
Бир солиҳ зот ҳар куни Қуръони Каримдан ўн пора ўқишни одат қилиб олган эди. Бир куни Ёсин сурасини ўқиб ўтириб, .У ҳолда мен аниқ залолатда бўламанку, деган оятни давоми...

1017 08:00 / 29.10.2020