1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жоиз бўлмаган ўйин ва ҳазиллар

21:00 / 21.02.2019 4619 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Соиб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйнаб ёки жиддийлик билан олиб қўймасин. Агар ҳассасини олиб қўйса ҳам дарҳол қайтариб берсин», деганларини эшитдим».  Шарҳ: Демак, ўйин ё ҳазил қилиб, бировнинг нарсасини беркитиб қўйиш, уни ташвишга солиш, хижолат қилиш, кейин ортидан мазах қилиб кулиш мўмин-мусулмонларга тўғри келмас экан. Мўмин-мусулмонлар бундай ишларни мутлақо қилмасликлари шарт экан.

Албатта, бу каби ишлар мўмин кишига озор ҳисобланади. Мўминга озор бериш эса мумкин эмас. Бу мўмин-мусулмонлик одобига тўғри келмайди.

Агар бирор нарсани олган бўлса, дарҳол ўрнига қайтариш керак экан. Йўқса, эгаси уни ахтариб хижолат бўлиши ва озор топиши юзага келади.

Бас, шунга ўхшаш мўмин-мусулмонларга озор етказадиган ўйин ва ҳазилларнинг яқинига йўламаслик керак.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади .Товуснинг уйига келдим. Уйдан бир қари киши чиқди. .Сиз Товусмисиз, десам, .Ўғлиман,, деди. .Сен унинг ўғли бўлсанг, отанг қариб давоми...

3009 09:00 / 01.01.2020
1984 йилги ЛосAнжелес Олимпиадасининг дзюдо мусобақаси финалларидан бири олимпия тарихида ўзгача из қолдирган. Ўшанда мисрлик Муҳаммад Али Рашван жароҳат олган давоми...

3273 13:30 / 14.01.2020
УЧИНЧИ САБОҚФАРИШТАЛАР ҲАҚИДААссалому алайкум, ширинданшакар дилбандларим Ўтган машғулотда берилган калимани ёдлаб бўлдингизми Қани, айтиб берингчи Баракалло давоми...

2925 05:00 / 15.02.2017
Абу Жаъфар Варроқнинг набираси бор эди. Унинг исми Салима бинт Жаъфар бўлган. У бобосидан китобга меҳрни, ўқишга муҳаббатни ўрганди. Унга бобосидан жуда катта давоми...

2001 11:00 / 10.08.2020