1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳали Роббимнинг ибодатига тўймаган эдим

08:00 / 16.06.2020 1509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Айёш Қаттон айтади: «Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга бунчалик берилганидан таажжубга тушган эди. Бир куни Ҳасан Басрийнинг ёнига бир киши келиб, «Фалончи қизни танирмидингиз? Ўша ҳозир жон талвасасида ётибди экан», деди. Ҳасан Басрий ўрнидан сакраб туриб, унинг олдига борди. Қиз Ҳасан Басрийни кўриб, йиғлаб юборди. Ҳасан Басрий: «Нега йиғлайсан, синглим?» деди. У: «Шу ёшимда юзимга тупроқ тортиладиган бўлди. Мен эса ҳали Роббимнинг ибодатига тўймаган эдим. Эй Абу Саид, онамни қаранг, отамга мен учун кенгроқ қабр қазиб, чиройли кафан танлашни буюряптилар. Аллоҳга қасам, Маккага тайёргарлик кўраётган бўлсам ҳам кўп кўз ёш тўккан бўлардим. Қандай қилиб қабр зулмати ва қўрқинчига, қурт-қумурсқалар маконига тайёргарлик кўриб турганимда йиғламайин?» деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳумайд Руъос айтади .Тушимда Кисоийни кўриб, .Қаердасиз, деб сўрадим. .Жаннатга кирдим,, деб жавоб берди. .Нима сабабдан, дедим. У .Аллоҳ таоло Қуръон сабабли менга давоми...

1684 09:20 / 26.01.2020
Мусо алайҳиссаломнинг даврида Бану Исроилга қаҳатчилик келди. Одамлар Мусо алайҳиссаломнинг олдига бориб, .Калимуллоҳ, Роббингизга дуо қилинг, ёмғир ёғдирсин,, давоми...

2819 08:04 / 17.09.2020
Тарбиянинг иккинчи қисми болага таълим беришдир..Таълим, арабча .аллама, феълидан олинган масдар бўлиб, бир нарсанинг ҳақиқатини батафсил ва яхшилаб билдириш давоми...

2111 08:30 / 29.12.2018
Яҳё ибн Саъид айтади .Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга Саъд ибн Рабиъ ҳақида хабар келтиради, дедилар. Бир киши .Мен, эй Аллоҳнинг давоми...

2341 08:00 / 05.11.2019