1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Лаббай, Аллоҳим, лаббай!

08:07 / 08.06.2020 5809 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Жало айтади: «Зулҳулайфага борганимда ҳаж қилгим келди. Одамлар эҳром боғлаётган экан. Қарасам, бир йигит эҳром боғлашдан олдин ғусл қилиб, устидан сув қуяётган экан. Унга қараб турсам, шундай деди: «Роббим, «Лаббайкаллоҳумма,лаббайк»(Лаббайкаллоҳумма лаббайк»нинг маъноси «Лаббай, 
Аллоҳим! Мана,мен сенинг Байтингга келдимхизматингга тайёрманбошқа нарсага чалғимайман» деганидир)
дейишни хоҳлайман, лекин «Лаа лаббайка ва лаа саъдайка» (Бу Сенинг хизматинг ҳамёрдаминг ҳам керак эмас дегани) деб жавоб қилишингдан қўрқаман». У бу сўзларни бир неча бор такрорлади. Мен эса уни эшитиб турардим. Ҳадеб шундай деявергач, унга: «Сен эҳром боғлашинг керак», дедим. У: «Шайхим, «Лаббайкаллоҳумма лаббайк» десам-у, Аллоҳ таоло: «Лаа лаббайка ва лаа саъдайка» деса нима қиламан?» деди. Шунда мен унга: «Аллоҳ таолога яхши гумон қил! Кел, мен билан «Лаббайкаллоҳумма лаббайк» деб қайтар», дедим. У: «Лаббайкаллоҳумма» деб, чўзиб айтаётиб, тилида «Аллоҳумма» деган сўз билан жони узилди-ю, ерга йиқилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафс Марбаҳий айтади .Тушимда Довуд Тоийни кўриб, ундан сўрадимndash Охират яхшилиги қандай эканndash Охират яхшилиги жуда кўп экан.ndash Нимага эришдингизndash Аллоҳга давоми...

1393 07:10 / 16.10.2019
Ханнос ибн Саҳим айтади .Зиёд ибн Жарир билан ахлат ёнидан ўтиб кетаётган эдик. Сўзим орасида .Йўқ, омонат билан қасам,, деб юбордим. Шунда Зиёд йиғлади. Мен жуда давоми...

1946 07:10 / 20.09.2019
Халқимиз ичида Аллоҳга муқарраб инсонлар кўп бўлган. Бутун вужуди, қалби покиза, муттақий зотларнинг дуолари боис элюрт осойишта яшаган, дастурхонлари давоми...

12063 21:00 / 01.02.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, давоми...

2273 16:05 / 30.11.2019