1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Авлоддаги қарғишни қандай кеткизиш мумкин?

21:42 / 18.06.2020 2580 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Бизни оилада аёллар бахтсиз. Бирорта аёлнинг турмуш ўртоғи йўқ. Ажрашган оламдан ўтган яъни аёллар оилавий бахтга эга эмас. Бувимдан эшитишимча уларнинг оналари ёшлик пайтида дугоналари билан бир қария чолнинг устидан кулган эканла. Қария одам қарғагандек бахтсиз бўгин деб йўлини давом этиб кетган экан. Оиламизда аёлларнинг бахтсиз бўлишига шу сабабчи бўлиши мумкинми? Яъни қарғиши урганмикан? Ёшим 23 да. Биз 3 та қизмиз. Шу кунгача кўп қийинчиликни кўрдим. Нолимийман, лекин ҳалигача уйимизга битта совчи келмади. Таъсир қилиши мумкинми? Бу қарғишдан қутулса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Воқеъа сурасини бардавом ўқиган киши фақирлик кўрмайди” деганлар. “Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр жодунинг таъсири бўлмайди” деганлар. “Каҳф сураси ўтган ҳафтадаги гуноҳларга каффорат бўлади” деганлар. “Қуръон  ўқилинадиган хонадаонга фаришталар тушиб Аллоҳнинг раҳмати ёғилади” дейилган. Таҳоратни чиройли қилиб, икки ракъат нафл намози ўқиб, бошни саждага қўйиб, қалбдан ўтказиб нимани сўралса Аллоҳ таоло қайтармайди. Яхши билинг бунда бардавом бўлиш керак. Аллоҳ сизни содиқ ёки содиқ эмаслигингизни имтиҳон қилиб кўриши мумкин. Шунда ташлаб қўймаслик керак. Ҳар куни тунда мустажоб бўладиган дуо бор, бедор ўтказиб Аллоҳдан сўраган ҳолатда ўша вақтни топган инсоннинг дуоси шак-шубҳасиз рад қилинмайди. Уйдан фаришталарни кирмаслигига сабаб бўладиган сурат, ҳайкал, кучук каби нарсаларни кўздан йўқ қилиш керак. Аллоҳ бандасининг қилган тавбасидан беҳад хурсанд бўлади. Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Зиёфатда бир киши иккинчисини ароқ ичишга даъват қилиб, .Сен ичавер, гуноҳи менинг бўйнимга,, дейди. Бир одам бошқа одамнинг гуноҳини бўйнига олиши давоми...

2935 20:16 / 27.04.2016
САВОЛ ndash Ўғил болалар ва эркаклар учун қизил ва сариқ рангдаги кийим кийиш макруҳми Тор шим кийишнинг ҳукмичиЖАВОБ ndash Ўғил болалар ва эркаклар умуман эркак давоми...

3751 21:31 / 27.04.2016
Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида ислом дини қандай кўрсатмалар берадиЗамонавий ҳомилани ман қилувчи воситалар албатта бизнинг давоми...

3141 18:58 / 26.04.2016
СаволПластик карта борасидаги саволларга берган жавобларингизга ақлим етмагани учун тушунмадим, шунинг учун яна савол билан мурожаат қилаяпман. Агар пластикдан давоми...

3662 19:17 / 13.04.2017