1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳ зинога яқинлашмасликка буюрган (учинчи мақола)

11:00 / 02.06.2020 2529 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўз динини билмаслик ва унга амал қилмаслик:

Ҳар қандай инсон ва жамият ҳаётидаги муаммоларнинг асоси бу - диний ҳақиқатларни билмаслик ва уларга амал қилмасликдандир. Ўз динини билмаслик ва унга амал қилмаслик бандани мусулмонликдан чиқариб кофирликка киритиб қўйиши мумкин. Куфрга олиб бориши мумкин бўлган ҳар бир нарса эса ҳаромдир.

Ўз динини билмаслик ва унга амал қилмаслик бирор инсоннинг фаҳшга берилиши ёки фаҳш жамиятда тарқалишида ҳам кўринади. Агар инсонлар Аллоҳни таниганларида, У Зот кўрсатган динни билганларида ва унга оғишмай амал қилганларида икки дунё бахтига эришган, хусусан жинсий ҳаётларини ҳам гўзал суратда йўлга қўйган бўлар эдилар.

Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилган: ”Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, гар билсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди”. (Бақара сураси, 103-оят).

Ушбу ояти каримада инсонлар агар билсалар бу дунёдаги Аллоҳ кўрсатмаларига зид нарсалардан кўра охиратдаги савоб ва мукофот яхшироқ эканлиги айтилмоқда. Бу дунёдан кўра охират яхшироқ ва абадий эканлигини билган инсон унга ҳаракат қилади, аммо Аллоҳни танимаса, динни билмаса ҳеч нарса қила олмайди. Демак, у ҳалол ва ҳаромни, фарз нима, вожиб нима, суннат нима, макруҳ нима билиши зарур. Оятларда Аллоҳдан олим бандаларгина қўрқишлари, билган инсонлар билан билмаган инсонлар тенг бўла олмаслиги айтиб ўтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам умматларини илм олишга, хусусан динни таълим олишга буюрганлар ва ҳар бир мўмин ва мўминага Ислом дини асослари, банданинг намоз, закот, рўза, ҳаж, ҳалол ва ҳаром ҳақида илм олиши фарз ва қарз эканлигини эълон қилганлар. Ушбу санаб ўтилган нарсаларни билиш ўзини мусулмон ҳисоблаган киши учун ихтёрий эмас мажбурийдир.

Шунингдек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ кимга яхшилик беришни ирода қилса, уни динда фақиҳ (чуқур билимдон) қилиб қўяди” деб марҳамат қилганлар.

Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бой қилиб қўяди, машҳур қилиб қўяди, соғлом қилиб қўяди демаганлар. Демак энг катта яхшилик ўз динини билишда экан, бу яхшиликнинг олдига ҳеч нарса туша олмас экан.

Агар зино ва унга боғлиқ ишларни қилувчи, уларга боғланиб қолган ёки қилмоқчи бўлган банда Аллоҳ зино ва унга боғлиқ ишларни ҳаром қилганини, бу нарса дунё ва охиратда бахтсизликка олиб боришини, Аллоҳ учун ўз шаҳватларини жиловлаган инсон учун жаннатда тайёрланган абадий роҳатлар, шаҳватини жиловламаганларга жаҳаннамда тайёрланган чексиз азобларни билганида эди...!

Агар у Роббисининг қанчалар улуғ эканлиги, унга нисбатан қанчалар меҳрибон эканлигини ва унинг дини нақадар олий, юксак инсоний фазилатлар эканини, Аллоҳ учун ўзига зарарли ишдан воз кечиш нақадар буюк қаҳрамонлик эканлигини билганида эди...!

Киши ўз динини билиб унга амал қилса, биз юқорида санаб ўтган фаҳшга олиб борувчи йўлларни айтиб ўтиришга ҳожат қолмаган бўлар эди. Зеро, барча муаммоларнинг боши ўз динини билмаслик ва унга амал қилмасликдир.

Афзал Аброр таржимаси.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимки юлдузлар Аллоҳнинг иродасидан ташқари ҳам таъсир қилади ёки фаолият кўрсатади, деб эътиқод қилса, у мушрик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2194 21:00 / 05.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ҳамиймўта қайноқ сув уларнинг бошларидан қуйилур ва тешиб қорнига етиб давоми...

2605 11:09 / 09.01.2020
Аллоҳ таоло айтади.Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шакшубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар, Нисо давоми...

3680 14:00 / 14.02.2019
Ислом динида мўминмусулмонларга нафақат зарари бор бўлган нарса, балки ўша зарарга олиб борадиган нарсалар ҳам ҳаром этилган.Аллоҳ таоло зинони ҳам, зинога олиб давоми...

2337 08:59 / 18.10.2021