1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хатми Қуръон дуосига шошилайлик!

21:00 / 19.05.2020 1713 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 19 май дуолар ижобат бўладиган – Қадр кечаси куни юртимизда хатмоналарнинг якуни бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида уламолар ва ҳофизи Қуръонлар мана шундай хатми Қуръонларнинг якунини ўқиб, дуою-тазаррулар қиладилар.

Онлайн хатми Қуръонларнинг хатмона дуоси 19 май куни соат 22:15 дан бошлаб жонли эфирда ташкил этилади. Хатмона тадбири интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш этилади. Ушбу тадбир «Uzreport» телеканалида тўғридан-тўғри, қолган каналларда эса ёзиб олинган ҳолда эфирга берилади.

Ушбу хатми Қуръонни қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн узатишни тавсия этамиз:

Фейсбукhttps://www.facebook.com/muslimuzportal/?ref=aymt_homepage_panel&eid=ARDLMpvyEXGYhRR4mk1GPNGtMZ_qnFuwQpSOGZgheHwOCuEVoUfuNb1MbrZ6pgY4qSFbyddlNdLYDpj0

Ютуб https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Uzreport https://uzreport.news/livehttps://uzreport.news/live

ITV.UZ https://itv.uz/#!/muslim

Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобат. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир», деганлар.

Имом Табароний ривояти.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Қуръонни хатм қилсалар, оиласини тўплаб, дуога «омин» деб туришларини буюрар эдилар. Саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳар гал хатм қилганида оила аъзоларини жамлаб, биргалашиб жамоавий дуо қилар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос Қуръон ўқийдиган қориларни суриштириб, қачон хатм қилишини сўраб олар экан. Хатм қиладиган куни бориб, дуосига шерик бўлар эканлар.

Шундай экан фурсатни ғанимат билиб, барчамиз оила-аъзоларимиз билан биргаликда ушбу хатми Қуръон дуосига «омин» деб турсак, барча қилинган дуолар айни дамда бизнинг ҳақимизда ҳам битилади, инша Аллоҳ.

Шунингдек, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан ўқилаётган Қуръони Карим хатмининг якунини биргаликда тинглаб, хатми Қуръон дуосида ҳозир бўлишга таклиф қиламиз.

Қадр кечаси барчамизга муборак бўлсин.

Islom uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 июнь куни Ҳаж ndash 2022rdquo мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж квотаси ҳам маълум қилинди.Брифингда, Саудия Арабистони томони давоми...

1390 11:49 / 03.06.2022
Кеча 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонун давоми...

1337 09:23 / 15.09.2020
Муборак Рамазон ҳайити шукуҳи дилларга қувонч улашган шафоатли кунда Термиз шаҳридаги Намуна маҳалласи ҳудудидаги Султон Саодат мажмуаси ёнида бунёд этилган 2 давоми...

526 18:56 / 10 апрель
Видеолар
Аудиолар

121627 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43088 14:35 / 11.08.2021