1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср бош имоми Аҳмад Тоййиб Рим папаси Францискнинг таклифини маъқуллади

11:01 / 13.05.2020 1552 pdf Ўқиш режими + -

Мисрдаги Инсоний биродарлар бирлашмаси Динлараро Олий қўмитаси барча дин вакилларини 14 май куни Рамазон рўзасини тутишни таклиф қилди. Бу таклифини қўллаб-қувватлаб, Рим папаси Франциск католиклар ва барча динларга мансуб одамларни Рамазонда бир кун рўза тутишга ва пандемияга барҳам бериш учун Худога дуо қилишга чақирди.

«Бутун инсоният Худодан инсонларга коронавирус пандемиясини енгишда ёрдам беришини сўрашлари керак», дейди Рим папаси Франциск.

Динлараро Олий қўмитанинг ушбу таклифини Пападан ташқари Мисрнинг Ал-Азҳар университети Имоми Аҳмад ал-Таяб ҳам олқишлади. Имом, шунингдек, дунёдаги барча одамларни ушбу пандемияни тўхтатиш мақсадида Аллоҳ учун ибодат қилишга ва хайрия ишлари билан шуғулланишга чақирди.

Папа Франциск нима деди?

«Ибодат умумбашарий қадрият бўлганлиги сабабли, 14-май куни қўмитанинг барча динлардаги имонлиларни бирлашишга чақирганини олқишлайман. Ушбу кунда Рамазон рўзасини тутишга, хайрия қилишга ва инсониятга коронавирус пандемиясини енгишда ёрдам бериш учун Худога дуо қилишга чақираман», дейди Папа.

Рим папаси Францискнинг ёрдамчиси Монсеньор Йоаннис Лахзи Гайд, 14 майни тарихий кун деб атади. Лахзи Гайд Мисрдаги Динлараро Олий қўмитанинг аъзоси ва руҳонийси ҳисобланади.

«Ушбу кунда бутун инсоният биринчи маротаба ягона мақсад учун бирлашди. Ҳар бир инсон ўз эътиқодига кўра бирга ибодат қилади, бу кунда Худога бўлган иймон бир-биридан фарқ қилмайди, балки бирлашишидан далолат беради», дейди Гайд.

Унинг фикрича, вирус барча одамларни бирлашишга, бир мақсад йўлида ҳаракат қилишга ўргатди. Гайд, ушбу муаммолардан бирдамликсиз чиқиб кетиш мумкин эмаслигини қўшимча қилди.

«Вирус бизни заифлигимизни ва биродарлар сифатида бирлашиш зарурлигини англашга мажбур қилди. Биз бу муаммолардан алоҳида чиқа олмаймиз. COVID-19 барчамизни тиз чўкишимизга мажбур қилди. Аммо тиз чўкиш ибодат қилиш учун энг яхши имкониятдир», дейди Гайд.

Маълум қилинишича, Рим папаси Франциск ва Инсоният қардошлиги олий қўмитасининг инсониятни бирлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари бутун дунёда динга асосланган камситувчи амалиётларга барҳам бериши мумкин. Қўмитанинг таъкидлашича, одамлар олимларни вакцина топишини дуо қилиб сўраши керак.

Жаҳон раҳбарлари чақириқни қўллаб-қувватламоқда

Рим папаси Францискнинг Рамазон ойида рўза тутишга чақириши дунё миқёсида қўллаб-қувватланди. Дунё етакчилари, шу жумладан БАА шайхи Муҳаммад бин Зайд Ан-Наҳян, Ливан Президенти Мишель Аун ҳам бу чақириқни қўллаб-қувватладилар. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антонио Гутерриш ҳам 14 май куни Папанинг чақирувини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у «инсоният учун дуо қилишда» қатнашишини маълум қилди.

«Қийин кунларда биз тинчлик, инсоният ва ҳамжиҳатлик учун биргаликда туришимиз керак», дейди Гутерриш.

Шу билан бирга, Константинополнинг экуменик патриархи Бартоломей ҳам бу чақириқни қўллаб-қувватлади. У ўзи раҳбарлик қиладиган диний жамоани ушбу кунда Рамазон рўзасини тутиб Худога дуо қилишга чақирди.

Инсоний биродарлар бирлашмаси Динлараро Олий қўмитаси

Бирлашган Араб Амирликлари ўтган йили барча динларнинг энг яхши аъзоларидан ташкил топган Олий қардошлик қўмитасини тузишга ёрдам берган эди. Қўмита мақсади Инсоннинг қардошлиги тўғрисидаги ҳужжатларда кўзда тутилган принциплар ва қадриятларни қўллашдир. Ҳозирда Испания, Италия, БАА, Англия, Болгария, Миср, АҚШ ва Либериядан 11 аъзоси бор. Бундан ташқари, қўмита мақсадларига динлараро алоқалар орқали эришишга интилади. Қўмита диний дунё етакчиларини «ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш қадриятларини қўллаб-қувватлаш ва тарқатиш» га чақиради.

Таъкидланишича, айни пайтда, Рим папаси Францискнинг Рамазон ойида рўза тутишга даъват қилиши исломофобияга қарши туриши мумкин. Маълумотларга қараганда, Исломофоблар коронавирусдан дунё бўйлаб мусулмонларни ёмон кўрсатиш учун фойдаланишган.

Манба: Qalampir.uz

Нуруллоҳ Шарипов

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имомхатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент давоми...

1363 16:30 / 02.08.2022
Ижтимоий тармоқларда .Жума табриги,, .Қуръони Карим оятлари,, .Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари,, юртимиз уламолари ва имомдомлаларининг мавъизаларини тарқатиш давоми...

1097 11:24 / 30.05.2023
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова давоми...

921 14:54 / 25.05.2023
2019 йил 11 август куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўминмусулмонлар .Қурбон ҳайити, намозини адо этишди. Хусусан, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1573 06:30 / 11.08.2019
Аудиолар

120894 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42462 14:35 / 11.08.2021