1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн биринчи мақола)

16:00 / 05.05.2020 1219 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25. Ифторлик пайтидаги дуонинг қабул бўлиши ҳам Рамазоннинг фазилатидандир.

Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши бор, уларнинг дуолари қайтарилмайди: одил раҳбар, рўзадор ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси», деганлар.

26. Саҳарликнинг фазилати.

Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор», деганлар».

Имом Табароний Абу Саъид Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик тўла баракадир. Бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам, уни тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва У Зотнинг фаришталари саҳархўрларга салавот айтади», деганлар.

Имом Абу Довуд Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизнинг рўзамиз билан аҳли китоблар рўзаси ўртасидаги фарқ – саҳарлик ейишдир», дедилар».

27. Қадр кечасининг фазилати. Бутун инсониятнинг йиллик тақдири қайд қилинадиган, энг юксак қадрли кеча – Қадр кечаси ҳам айнан Рамазон ойига яширилган. Бу кечанинг қанчалар улуғлигини англашга қуйидаги оятларни тадаббур қилиш кифоя:

«Албатта, Биз У (Қуръон) ни Қадр кечасида туширдик. Қадр кечаси нима эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдин яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунча салом бўлиб турадир». (Қадр сураси, 1–5-оятлар).

Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким Қадр кечасини ибодат билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дейилган.

Айрим саҳоба ва тобеинлар Қадр кечасини топиш ва улуғлаш мақсадида Рамазонинг охирги ўн кечасида ғусл қилиб, ўзларига хушбўйликлар суртишни мустаҳаб санашар экан.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн Динорнинг куёви Муғийра ибн Ҳубайб Абу Солиҳ айтади .Молик ибн Динор вафот этганида у билан бир ҳовлида эдим. Хуфтон намозини у билан бирга ўқидим. Кейин давоми...

1773 08:00 / 10.02.2021
Биз .соф табиат, дея таржима қилган маъно араб тилида .фитрат, дейилади. .Фитрат, эса, сўзи Аллоҳ таоло одамларни яратгандаги соф табиат, Аллоҳ таолонинг соф дини давоми...

1716 09:37 / 14.09.2019
Франция ва бутун Оврўпанинг тарих чархпалагини остинустун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар ёзилган. Уларда давоми...

6584 20:03 / 16.12.2018
карантин пайтидаги ўйларимУшбу мақолани бир мухлисамиз GRAND TA`LIM grandtalim томонидан ўтказилган .Кеча ва бугун неъматлар қадрини англамоқдамиз, танловига юборган давоми...

2106 15:30 / 24.07.2020