1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон рўзасининг фазилати

18:00 / 30.04.2020 1434 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш кузлик (йиллик масофага) узоқ қилади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга: «Рамазон ойи ҳақида сен отангдан, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита эшитган нарсани гапириб бер», дедим. «Яхши. Отам менга шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди, мен эса унинг қиёмини суннат қилдим. Ким унинг рўзасини иймон билан, савоб умидида тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқади», дедилар».

Насоий ва Аҳмад ривоят қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Айтинг-чи, фарз намозларни ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билсам ва бунга ҳеч нарсани зиёда қилмасам, жаннатга кираманми?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар. «Аллоҳга қасамки, бунга ҳеч нарсани зиёда қилмайман», деди».

Муслим ривоят қилган.

Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифтор қилиб берса, унга унинг ажрича ажр бўлади. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса кам бўлмайди», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Атабанинг мавлоси айтади .Саратоннинг иссиқ куни эди. Бир куни уйғониб, Амр ибн Атабани қидирдик. Қарасак, у тоғда саждада турар, устига эса бир булут соя давоми...

1750 07:10 / 16.09.2019
Абу Исҳоқ айтади .Амр ибн Шураҳбил тўшагига ётаётиб, .Қанийди онам мени туғмаганда эди,, деди. Аёли унга .Эй Абу Майсара, Аллоҳ сизга яхшилик қилмадими Сизни Исломга давоми...

1141 08:06 / 30.03.2020
Бану Исроиллик бир аёл ўғлини эмизаётган эди, олдидан хушсурат бир киши от миниб ўтиб қолди. Аёл отлиққа ҳавас қилиб, .Аллоҳим, ўғлимни шунга ўхшатгин,, деб дуо давоми...

2788 08:00 / 07.09.2020
Мен доктор Фотима бўламан.Тиббиёт факультети. Йилнинг бошида янги ўқитувчи аудиторияга салом бериб кирди ва деди.Бу йилги ўқишларингга омад тилайман. Доимо давоми...

3868 17:00 / 01.12.2021