1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон — Қуръон ойи

19:00 / 25.04.2020 1539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда – Жаброил у зот билан учрашганда бўлар эди. Жаброил Рамазоннинг ҳар тунида у зот билан учрашиб, Қуръонни ўтказар эдилар. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда эсган шамолдан ҳам сахий бўлиб кетар эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой (Рамазон) рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер», дейилади».

Аҳмад ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон келса жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», деганлар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойи, муборак ой келди. Аллоҳ азза ва жалла сизларга бу ойда рўза тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Унда минг ойдан яхши бир кеча бор. Ким унинг яхшиликларидан маҳрум бўлса, (барча яхшиликлардан) маҳрум бўлибди», деганлар».

Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муаллақот соҳибларидан саналувчи, жоҳилият даврининг буюк ва машҳур шоирларидан бири бўлмиш Зуҳайр ибн Абу Сулмонинг ажойиб бир байти бор Яъни .Кимки давоми...

3097 11:00 / 17.10.2020
Саҳл ибн Аҳмад Таймийдан ривоят қилинади .Мужаммаъ вафот этгач, уни тушимда кўрдим. .Эй Абу Ҳамза, аҳволингиз қандай, десам, .Зоҳидлар дунё ва охират яхшилиги билан давоми...

1478 08:00 / 08.11.2019
Араб тилида .саловот, сўзи .салот,нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам .салот, дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо .салот, Аллоҳ давоми...

38682 11:00 / 28.01.2019
Сулайм Розий ё нусха кўчирар, ё дарс берар, ё ўқир, ё тиловат қиларди, унинг бўш вақти бўлмаган. Ҳофиз ибн Асокирнинг .Табйину кизбил муфтарий, ва Тожуддин давоми...

1202 14:40 / 08.03.2020
Аудиолар

121476 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42975 14:35 / 11.08.2021