1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аҳмоқ дўстдан ақлли душман яхши

17:00 / 21.04.2020 1794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзаро суҳбатларидан иқтибос:

«Биз ошкоралик даври бошланганда расмийлар билан талашиб тортишиб юриб диний эркинликларга йўл очиб, мусулмонларнинг ҳуқуқларини тиклашга уриниб борар эканмиз (у киши бу маънода ўша пайтдаги Иттифоқ раҳбарларигача борганларини кўпчилик билади), кўнглимизда «Ҳали бу кенгликлар амалга ошиб қолса, партиячи коммунистлар ва ғайридинларнинг кўп қаршилигига дуч келамизда», деган хаёл ўтарди. Аллоҳнинг фазли билан юртимизда динимизга кўплаб эркинликлар берила бошлади, аммо биз ҳуқуқлари учун курашаётганимиз мусулмонларнинг қаршилиги, душманлиги олдида бошқаларники ҳеч нарса бўлмай қолди...»

Шу гапларни эшитганда ўшанда мусулмонлар узоқ йиллик динсизликда, диний илмлардан бебаҳраликда шу ҳолатга тушиб қолган эканда, бўлмаса, қандай қилиб оддий нарсаларни тушунмайди, деган ўй фикр келарди.

Шунинг учун ҳам «Аҳмоқ дўстдан ақлли душман яхши», дейишар экан.

Баланд парвоз гаплар, такбирлар, дин учун деб ёниб сўзлашлар, ҳатто ростдан мусулмонлар учун чин дилдан ғам чекишларнинг ўзи етарли эмас экан. Балки, илму ақл ва фаросат ҳам бўлиши керак.

Бугун орадан 30 йил ўтиб, ижтимоий тармоқларда ўзини диндор, ҳақгўй, дин ғамида қилиб кўрсатиб бонг ураётган айримларнинг қилаётган ишлари, айтаётган гапларини кўриб савол туғилади кишида. Ҳали ҳам одам бўлмадикмикин? Қачон одам бўламиз? Қачон оломон эмас, халқ бўламиз?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 

Мавзуга оид мақолалар
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир..Аврат, сўзи луғатда .нуқсон,, .айб, деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши давоми...

5208 10:11 / 18.06.2020
Зайд ийн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга яҳудийларнинг ёзувини ўрганишни амр қилдилар ва Аллоҳга қасамки, давоми...

3222 21:05 / 21.10.2019
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ой Россия Президенти В.Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Яқин келажакда Россия космик кемаларида давоми...

4767 12:05 / 26.11.2018
Абу Шомадан ривоят қилинади .Менга шомлик муҳаддис Абул Қосим ибн Асокир ҳақида шундай дейишди .У зот ўша куни пешин намозини ўқидилар. Кейин аср намозига давоми...

4454 07:00 / 31.01.2019