1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Тожсимон вирус сабаб муслима аёлларга эҳтиром тикланмоқда

15:00 / 19.04.2020 2379 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғарб давлатларида бир неча муслима аёллар билан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, тожсимон вирус ушбу мамлакатларда ҳижобли ва ўранган аёлларга бўлган эҳтиромнинг тикланишига сабаб бўлмоқда.

АҚШнинг Иллинойис штатидаги Шимоли Ғарбий университети тадқиқотчиси Анна Баяла АҚШ ва Буюк Британияда 38 нафар муслима аёлларда тадқиқот олиб борган ва натижаларининг бир қисмини Американинг «The Conversion» интернет сайтида эълон қилган.

Тадқиқотда Афара исмли (исми ўзгартирилган) британиялик аёлнинг тожсимон вирус пандемиясидан кейин Буюк Британия кўчаларида муслима ва рўмол ўраган аёллар билан муомалада «ажойиб фарқ» юзага келаётганини айтиб ўтар экан, сўзининг давомида: «Улар энди ниқобим ва қўлқопларим туфайли менга ёмон қарашмаяпти, ҳамма тўсатдан вазиятни тушунди», дея таъкидлади у.

Франциялик Жамила исмли муслима аёл ҳам ҳозирги глобал вазият уни шу пайтгача шаънига ёғилиб келган турли-туман «ғайриахлоқий изоҳлар»дан ҳимоя қилаётганини тасдиқлади.

Шунингдек, у халқаро мода уйларининг бир вақтнинг ўзида ҳам гўзаллик, ҳам саломатлик, соғлиқни сақлаш талабларига тўла мос келадиган юз ниқобларини яратиш тенденциялари ҳақида сўзлади.

Франция қонунлари жамоат жойларида ниқобда юришни тақиқлайди. Аммо пандемиядан сўнг  барча учун кўчага ниқобсиз чиқиш тақиқланди. Бир парча мато билан бўлса-да, юзни ёпиб чиқиш шарт.

Тадқиқотчи ўз сўровнома ва изланишларида аёлларнинг шахсини ҳимоя қилиш учун тахаллуслардан фойдаланган. Натижалар шуни кўрсатадики, аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлмаган мамлакатларда (ҳижоб ёки ниқоб билан) ўранган мусулмон аёлларга қайта-қайта таҳдидлар қилинади, кўча-кўйда ҳужум қилинади.

Масалан, 2017 йилда Америкада 40та муслиманинг ҳаёти ўрганилиши натижасида уларнинг 85 фоизи оғзаки сўкиш ва ҳақоратларга, 25 фоизи эса ҳатто тан жароҳати етказиш ва жисмоний зўравонликка дучор бўлганлари аниқланган.

Халқаро мусулмон уламолар кенгаши сайтидан олинди.

МанбаMuslimaаt.uz

Мавзуга оид мақолалар
VРамазони муборакда Бадрда эришилган ғалаба мусулмонлар учун тарихий аҳамиятга эга эди. Ўша шонли ғалабадан кейин мусулмонлар жамияти тарих саҳнасига катта куч давоми...

2211 17:00 / 09.02.2019
ДавомиIIIАна шу тижорий сафардан келган Хадийжанинг хизматкори Майсара бор кўрганбилганларини хожасига хабар қилди. Шундан кейин ўткир ақл эгаси Хадийжа бинти давоми...

2717 19:03 / 12.10.2018
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жамоатчилик ишларида ҳам, хусусан, аёлларга оид ишларга бошқош бўлар эдилар. Бу нарсани ўша пайтдаги баъзи бир маросимлар ҳақида давоми...

3547 21:05 / 11.12.2018
Доктора Кифоҳ Абу Ҳануд шундай дейди .Зийнатдан холий бўлган ҳижобим билан машриқумағрибга сафар қилдим. Университетни тугатиб кўп атеистлар, ҳатто ароқхўрлар давоми...

4199 14:00 / 24.07.2022