1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2020 йилги закот миқдори эълон қилинди

17:00 / 14.04.2020 2735 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди.

Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажр-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради.

Мазкурларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати закот нисобини Шаъбон ойида чиқаришга қарор қилди. Зеро, Шаъбон ойи ҳам фазилатли ойлардан биридир. Қолаверса, ҳозирги синовли даврда закот бериш муҳтожларга янада манфаатли бўлиб, закотнинг савобини бир неча баробар кўпайишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 000 (икки юз эллик минг) сўм эканини эътиборга олиб, милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун ЗАКОТ нисобини (85 г. тиллодан) 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади.

Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир.

Аллоҳ таоло бойларнинг ҳимматига барака, фақирларга қаноат ато айлаб, Ўзининг раҳмати ила бошимиздаги бу иллатни тез орада даф қилсин. Омин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

13 апрель 2020 милодий сана 19 Шаъбон 1441 ҳижрий сана

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 12 июл куни юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманларига ташриф давоми...

1075 11:00 / 12.07.2021
Барчамизга маълумки, Наманган вилоятида жойлашган собиқ Машраб номли боғ ўрнида замонавий .Афсоналар водийси, парки қурилмоқда. Энг қувонарлиси, мазкур парк давоми...

1775 15:15 / 19.08.2020
Куни кеча Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти, Қорсув туманида Абу Ҳанифа анНўъмон ибн Собит алКуфийrdquo номидаги янги ўғил болалар мадрасаси фойдаланишга давоми...

4383 11:05 / 11.07.2018
Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар XIV асрда қурилган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

1635 09:25 / 31.10.2018
Аудиолар

120840 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42408 14:35 / 11.08.2021