1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Даҳрийни йиғлатган тиловат

18:45 / 12.04.2020 7599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари шундай ҳикоя қиладилар:

Амриқога қилган бир ойлик сафаримда дунёга машҳур бўлган қори Абдулбосит Абдуссамад билан бирга бўлиш имкони бўлди. Биз қори Абдулбосит Абдуссамад ҳақида, шунчаки чиройли овозли, Қуръонни яхши ўқийдиган қори, деб ўйлардик. Лекин бир ойлик сафар давомида фикрим ўзгарди, у киши оддий қори эмас, Қуръон ошиғи эди. Соқол қўймаганлиги у кишининг илмий муомаласидир. Миср уламолари соқол эркак ва аёл ўртасида фарқ бўлиши учун деб билишади. Бир эркак қирқма соқол қўйса ҳам эркак ва аёл ўртасида фарқ пайдо бўлаверади. Узун соқол қўйишга ҳожат йўқ, деб тушунишади. Шу боис Аллома Иқбол раҳимаҳуллоҳ ҳам соқол қўймаган. Аммо Абдулбосит қори ботинан авлиё сифат банда эди. Ҳар доим Қуръон тиловати билан машғул бўларди. Ҳар куни ўттиз порани ўқиб хатми Қуръон қилиш у зотнинг доимий одатлари эди. Қачон қараманг Қуръон ўқиётган бўларди. Одамлар ўзаро суҳбатлашишар, у ёқ бу буёққа юришар, лекин Абдулбосит қори ҳеч ким билан гаплашмас, тинимсиз Қуръон ўқирди. Қуръонга бўлган мана шу муҳаббати сабабли Аллоҳ таоло унга бутун дунё олдида иззат ато этган.

Бир куни бир одам савол берди:

 - Сиз ҳаётингизда Қуръон мўъжизасини кўрганмисиз?

Абдулбосит қори:

 - Мен Қуръоннинг кўп мўъжизасини кўрганман, деди.

 - Бизга ҳам ҳикоя қилиб берасизми?

Шунда Абдулбосит қори ажойиб бир воқеани сўзлаб берди:

Собиқ Миср президенти Анвар Содот давлат сафари билан Россияга боради. Кремлдагилар унга: Сизлар нега Қуръон ўқийсизлар. Бизнинг партиямизга аъзо бўлинг. Коммунист бўлинг. Биз сизга ёрдам берамиз. Сизларни ривожланган давлатлар сафига қўшамиз, дейишди. Миср президенти жавоб қайтаришга уринмасин, лекин бу русларни қониқтирмади. Уларга тўғрироқ жавоб қайтара олмадим, дея Миср президентининг юрагида бир хижиллик пайдо бўлади. Бир икки ойдан сўнг Россияга яна сафари бор эди.

Менга президентнинг, Сиз мен билан Россияга боришингиз керак, деган маънодаги мактуби келди. Мен ўйланиб қолдим: Қори Абдулбоситнинг борадиган жойи Саудия Арабистони, Покистон ва Қуръонни қабул қиладиган мусулмон ўлкалари бўлса. Россия эса атеист-коммунистлар мамлакати. У ерда ҳам Қуръонни эшитувчилар бормикан?

Сафар тайёргарлигини кўриб Россияга равона бўлдим. Миср президенти Россияга бориб мажлис уюштирди. Мажлисдан сўнг ўзаро суҳбатлаша бошладилар. Шунда Миср президенти мени кўрсатиб: Бу менинг шеригим. Ҳозир бир нарса ўқийди, деди. Улар нима ўқилишини ҳатто билишмас эди. Майли ўқисин, дейишди. Президент менга, Қуръон тиловат қилинг, деб ишора қилди. Кремлнинг ичида коммунистлар олдида Қуръони Каримни ўқий бошладим:

«Тоҳо. Маа анзалнаа ъалайкал-Қуръаана ли-ташқоо. Иллаа тазкиротал-лимай-йахшаа»....

Ўқийвердим, ўқийвердим. Тўлиқ бир рукуъ ўқиб, бошимни кўтариб кўзларимни очсам, не кўз билан қарайки, коммунист-даҳрийлардан беш-олтитаси йиғлаётган эди.

Миср президенти улардан: Нега йиғлаяпсизлар, деб сўради.

Коммунистлар: Биз бу киши нима ўқиётганини билмаймиз. Маъносини ҳам тушунмаймиз. Лекин шундай кучли таъсири бор экан, қалбимизга таъсир қилди, юрагимиз юмшаб кетди, дейишди. Шунда Миср президенти мана шу сабабдан исломдан воз кечолмаслигини уларга тушунтирди.

Қори Абдулбосит Абдуссамад сўзида давом этди:

Қуръони Каримнинг мўъжизасини ўз кўзларим билан кўрдим. Коммунистлар Қуръонни қабул қилишмаган, ҳатто Аллоҳнинг борлигини ҳам инкор қилишади. Аммо уларнинг олдида Қуръон ўқилганида қалбига таъсир қилиши Аллоҳнинг мўъжизасидир!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари дейдилар:

Қуръон раҳмат нурлари дарёсидир, қалбларга ўзи йўл топади. Қуръони Карим ҳидоят китобидир. Кимки Қуръонга муҳаббат қўйса унинг иймони ҳифозатда бўлади. Бугунги фитна даврида Қуръони Каримга муҳаббат қўйиш ниҳоят даражада зарурдир!

Абдулвоҳид Иброҳим домла таржимаси

Муаллиф
Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
Мавзуга оид мақолалар
.Мен Ислом ҳақида ўқидим ва шуни тушундимки, у бутун дунё ва барча инсониятнинг дини бўлиши лозим.Ислом бутун Европа бўйлаб тарқалади ва у ерда ҳам буюк Ислом давоми...

1963 14:30 / 23.04.2022
.Борлиқ ўзўзидан пайдо бўлган, деган назариялар унинг бошланишини аниқлашдан ожиздир. Улар .ҳамма нарса биринчи бошланишида ўзўзидан бўлиб қолган,, дейишдан давоми...

2232 10:49 / 09.04.2021
.Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зафарютуқлари унинг буюклигига далолатдир. Бундай мақоммартабага эришган бошқа шахс ғарбда маълум эмас. Уни давоми...

3216 15:50 / 18.01.2020
Золимга қарши золимдан ёрдам сўрама. Акс ҳолда, ҳар икковига ўлжа бўлиб қолишинг мумкин. Француз файласуфи Жан Жак Руссо

1123 16:30 / 05.12.2023