1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий алайҳиссаломнинг видолашув ҳажида қилган хутбалари

11:09 / 12.04.2020 2377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ عَنْهُ اللهُ رَضِيَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ وسلم عليه الله صلى يَخْطُبُ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ فَقَالَ: اتَّقُوا اللهَ، وَصَلُّوا خَمْسَكُمْ، وَصُومُوا شَهْرَكُمْ، وَأَدُّوا زَكَاةَ أَمْوَالِكُمْ، وَأَطِيعُوا ذَا أَمْرِكُمْ تَدْخُلُوا جَنَّةَ رَبِّكُمْ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб:

«Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсиз», деганларини эшитдим».

Маълумки, видолашув ҳажи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирида бўлган. Ўша ҳажда у зот ҳамма билан видолашганлар, «Эҳтимол, бу йилдан кейин сиз билан учрашмасман», деганлар.

Дарҳақиқат, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ҳаждан кейин вафот этдилар. У зот ана шу видолашув ҳажида кўплаб пурмаъно ваъз-насиҳат, хутба ва васиятлар қилганлар. Ушбу ҳадисда ҳам улардан айримлари айтилмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  умматларига хитоб этиб:

«Аллоҳга тақво қилинглар»;

«Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар»;

«(Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар»;

«Молларингизнинг закотини беринглар»;

«Ишбошингизга итоат қилинглар»;

«Роббингизнинг жаннатига кирурсиз» дедилар.

Инсоннинг жаннатга кириши учун адо этиши зарур саналган ана ўша нарсалар ичида намознинг биринчи бўлиб зикр қилиниши унинг қанчалик аҳамиятли ибодат эканлигини кўрсатмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
342. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом .Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, деганида сизлар .Аллоҳумма Роббанаа давоми...

4587 13:30 / 20.03.2020
Муҳожир ва ансорларНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот асҳоблари Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилишиб, у жойда яшай бошлашди. Саҳобалар Маккадаги ўз давоми...

4307 17:36 / 22.02.2018
53. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг шижоатлиси эдилар. Бир кеча Мадина аҳли давоми...

5510 11:04 / 21.11.2018
797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. У зот таҳорат ушатаётган эдилар, саломга давоми...

1429 00:00 / 04.12.2022