1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Солаатун нария

09:36 / 23.10.2023 126080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَصَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Ўқилиши:

Аллоҳумма солли солаатан каамилатан, ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир роғооиб ва ҳуснул ҳаваатим. Ва юстасқол ғомааму би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳий ва соҳбиҳий фий кулли ламҳатин ва нафасин би ъадади кулли маълуумил лак.

«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».
Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил бўлиши умид қилинади.
Бизнинг юртларда бу салавотни кўпроқ бошга мусибат тушганда ўқиш йўлга қўйилган.
Наария – ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади4. Истиғфор давоми...

3322 15:47 / 03.03.2023
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий давоми...

2483 10:01 / 11.07.2019
Илмни яхши фаҳмлаш, молдунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиши учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади .Бунинг учун ҳар куни давоми...

622 11:09 / 06 март
.Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг, Ғофир сураси, 55оят.

2448 17:04 / 31.01.2023