1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эгаси ғойиб ҳақ тўғрисида

15:55 / 17.03.2020 2678 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Бу воқеа ўн беш йиллар олдин бўлиб ўтган эди. Мен мактабда ўқиган кезларимда бир дўкондан ҳар куни ширинлик харид қилар эдим. Пулим етмаганлиги сабабли мен учун арзимас бўлган миқдорда қарздор бўлиб қолар эдим. Йиллар ўтгач, ақлимни таниб, ўша дўкондордан қарздор эканлигимни тушуниб етдим. Қарзни узай десам, у одам ўша ерда ишламайди. Мен энди нима қилишим керак?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аввало, мана шу арзимас деб аталган, тийинлардан тўпланиб қолган маълум бир қарзни сўрамаса ҳам эгаси орқасидан қувиб адо этиш лозим эканлигини ҳис этгани учун бу мухлисимизга ташаккур изҳор этамиз. Албатта, Ислом динига ошно бўлгандан кейин, динимиз кўрсатмаларини билгандан кейин, шундай улкан масъулиятни ҳис этишнинг ўзи улуғ бир неъмат ҳисобланади. Мана шу қарзнинг эгаси йўқ. Уни келиб сўрамайди ҳам. Қарздор ўзича уриниб, қидириб, эгасини топиб, қарзни берай деб, қанча ҳаракат қилса ҳам тополмайди. Чунки у одамнинг қаерда эканлигини ва нима бўлганлигини билиб бўлмайди. Бундай ҳолатларда нима қилинади?

Уламоларимиз бундай ҳолатларда иложи борича ҳақ эгасини излаб топиш, суриштиришни тавсия қиладилар. Лекин излаб топишнинг иложи бўлмаса, ўша ҳақдорга берадиган миқдордаги маблағ бева-бечора, камбағалларга ўша ҳақ эгасининг номидан берилади. Шунда ҳақ унинг бўйнида қолмаган бўлади.

Оз бўлса-да, бировнинг ҳаққи бор, шуни адо этишим керак, деган маънода савол бериб, ҳаракат қилган кишиларнинг ичимизда борлиги ҳаммани хурсанд қилади. Чунки бировнинг ҳаққини ейиш, у хоҳ оз бўлсин, хоҳ кўп бўлсин, катта гуноҳ ҳисобланади. Мана шуни ҳаммамиз тушуниб етишимиз керак. Афсуски, охирги пайтда буни ҳис этиб, амал қиладиган кишиларимиз камайиб кетмоқда. Лекин мана бу саволнинг берилиши орамизда бундай одамлар борлигидан гувоҳлик беради ва улардан ўрнак олишимиз керак.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, саволим закот ҳақида. Закотни яқин қариндошга берса бўладими, яъни ака ёки укангизнинг оиласи касал бўлса ва бу қариндошингизнинг давоми...

1911 11:01 / 16.04.2020
Кичкинагина қишлоқда бир кекса рассом яшар экан. У беқиёс суратлар чизар ва уни яхшигина нархда сотар экан. Кунларнинг бирида қишлоқдаги бир фақир киши келиб унга давоми...

3708 09:00 / 11.05.2021
Молик ибн Динор айтади .Тоғда бир роҳибни кўрдим. Уни чақириб, .Эй роҳиб, дунёда мени зоҳид қиладиган нарсани айт,, дедим. У .Сен Қуръон соҳиби эмасмисан, деди. Мен .Ҳа, давоми...

2409 08:00 / 11.02.2021
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандирrdquoТермизий ривоят давоми...

5492 12:03 / 08.12.2018