1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

«Форуқ» лақабини олган ҳазрати Умар

11:05 / 26.02.2020 3277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳамза розияллоҳу анҳу мусулмон бўлганларидан сўнг, орадан уч кун ўтиб, Умар ибн Хаттоб ҳам мусулмон бўлдилар...

Бир куни ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳақ йўлда эмасмизми?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақ йўлдамиз», дедилар. «Ундай бўлса, нимага беркинамиз?!» дедилар Умар.

Шу куни мусулмонлар биринчи марта очиқчасига Байтуллоҳ томон йўл олдилар. Бир сафни Ҳамза, иккинчисини Умар бошлаб бордилар. Улар Масжидул Ҳаромга кирдилар. Қурайшликлар бир Ҳамзага, бир Умарга қараб ичларидан зил кетишди.

Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга «Форуқ» «Ҳақ билан ботилни фарқловчи» лақабини бердилар.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1949 йилда Ливан бош вазири Риёз Солҳ томонидан Баҳиж Тақийюддин қишлоқ хўжалиги вазири мансабига қўйилади. Бу Баҳиж Тақийюддиннинг биринчи бор вазирлик давоми...

1848 15:42 / 09.12.2021
Бадр қудуғи бизларга бадр маъракаси ҳақида сўзлаб берадиМенинг номим Бадр. Жойлашган жойим Макка ва Мадина орасида. Мусофир ва подачилар сувим борлиги учун давоми...

1904 11:30 / 22.01.2021
Ҳуд алайҳиссаломнинг насаблари Нуҳ алайҳиссаломга бориб тақалади. Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмлари у зотнинг катта боболари Од номи билан аталади.Од қавми боида ndash давоми...

1681 10:10 / 25.05.2019
Идрис алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг пайғамбарларидан Одам ва Шис алайҳиссаломлардан кейинги ndash учинчиси ва Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарлар ичида давоми...

15892 12:27 / 16.01.2019
Аудиолар

120864 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42434 14:35 / 11.08.2021