1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ташвиш қилма!

15:45 / 14.02.2020 5187 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай дейди:

«Бу диннинг ташвишини қилма. Бу дин Аллоҳнинг дини. Бензинда ёнаётган нарсани ўчириш учун унга мой сепсанг баттар ёнади. Бу динимизга қарши курашиш шунга қиёс қилинади.

Ўйлайманки, булутга итларнинг ҳуриши таъсир қилмайди. Ёш бола денгизга тош отса бу тош денгизга таъсир қилмайди. Агар барча инсон кўча супурувчи бўлсаю барчаси исломнинг устига ғубор етказмоқчи бўлишса бу ғубор фақат ўзларининг юзларига бўлади, исломга эмас. Аммо мусулмонларга Аллоҳнинг ёрдами йўқлигини гапирадиган бўлсак, бунга мусулмонларнинг ўзлари сабабчи. Улар Аллоҳ ва Расулига берган аҳдларини бузишди. Чунки улар Аллоҳга ибодати ҳаққича ибодат қилишмади. Намозни зое қилишди, нафс истакларига эргашишди. Агар улар Аллоҳ ирода қилганидек бўлишса эди мўъжизалар кўрар эдилар. Аллоҳга ишонинг. Аллоҳ ҳақида ёмон гумон қилманг. У динини ташлаб қўймайди. У покизаларни, тоза инсонларни ва Унинг манҳажидан юрадиган бандаларини ташлаб қўймайди».

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Муаллиф
Муҳаммад Ротиб Нобулсий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихда ўтган қўмондонлик, паҳлавонлик, адолатли давлат барпо этиш, одил раҳбарлик, саховатпешалик, гўзал хулқ, нотиқлик, давоми...

1685 16:45 / 25.11.2022
Дарҳақиқат, Ҳиро ғорида фариштани кўрган кундан бошлаб, ўтган 20 йил дунёни ўзгартириш учун кифоя қилди. Ҳижознинг қуруқ қумларига янги тухум сепилди. Бу уруғ давоми...

2314 10:50 / 23.08.2019
Шайх Муҳаммад Аввома Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳатгўй мўминнинг ҳолатини кўзгуга ўхшатдилар. Чунки кўзгунинг икки сифати бор. Бири соқовлиги, иккинчи давоми...

2595 09:36 / 09.10.2018
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Ҳаётнинг ҳамма давоми...

3555 11:00 / 07.12.2018