1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир»

18:10 / 06.02.2020 2807 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шукр нима? Шукр калимаси нимани ифодалайди?

Кўпчилик инсонлар шукр калимасини турли муносабатларда айтиб юришга одатланганлар ва анъанага айланган тақлидий икки сўздан иборат нарса, деб ўйлайдилар.

Агар бирор бир яқини ундан «Ҳолингиз қандай?» - деб сўраса, «Аллоҳга шукр, яхшимиз» - деб жавоб беради.

Кишилар анъанага айланган «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳга шукр» каби тақлидий калимани айтса, Аллоҳ азза ва жаллага шукр қилган бўлади, деб ўйлайдилар. Яъни, шукрнинг маъносини ана шундай тасаввур қиладилар. Шукрни бундай тасаввур қилиш хато ва жуда ҳам хатарлидир. Буни шукр дейилмайди.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«... Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир». (Сабаъ сураси 13-оят)

Агар бу шукр бўлганида шукр қилувчилар кўп бўлар эди. Ҳатто динсиз ҳам ҳолингиз қандай? - деб сўраса, «Худога шукр», дейди. Яъни, кўпчилик шундай дейишга ўрганиб қолган. Бу шукр эмас.

Хўп, унда Қуръоний истилоҳда айтилган шукрнинг маъноси нима? Биз Аллоҳ азза ва жалланинг баёнотида такрорланиб келадиган шукр сўзини кўрганимизда унинг маъносини қандай тушунамиз?

Шукр — Жунайд раҳматуллоҳи алайҳи айтганларидек, Аллоҳнинг неъмати билан Унга гуноҳ қилмасликдир. У киши айтадилар: «Мен ёш бола эдим. Бир куни ўйнаб юрган эдим, раҳматли устозим Ас-Сарий Сақатий шукр нима биласанми?- деб сўраб қолдилар. Устози одатда у билан суҳбатлашиб турар эди. Кейин шукр Аллоҳнинг неъмати билан Унга исён қилмасликдир, дедилар.

Шукрнинг маъноси ана шудир.

Демак Аллоҳ азза ва жалла сизга берган неъматларни Унинг ўзи рози бўладиган ўринларга ишлатишингиз, берилган ушбу неъматнинг шукри ҳисобланади.

Агар сиз шундай қилсангиз ҳақиқатда шукр қилувчи саналасиз. Ҳатто тилингиз билан «Аллоҳга шукр», «Алҳамдулиллаҳ», деб айтмасангиз ҳам шукр қилаётган бўлаверасиз.

Шукр — йўлдан бориш, амал қилиш дегани, у даъво қилиш эмас. «Аллоҳга шукр қиламан», дейиш даъво қилиш саналади. Бу сўзни айтаётган рост айтаяпдими ёки ёлғон гапираяпдими, биз буни билмаймиз. Сизни тўғри ёки ёлғон айтаётганингизни ким ёритиб беради? Албатта, уни қайси йўлдан кетаётганингиз ва қандай амал қилаётганингиз кўрсатади. Агар сиз Аллоҳ азза ва жалла берган неъматларни Унинг ўзи рози бўладиган жойга қўйсангиз, демак унда сиз шукр қилувчисиз.

Муҳаммад Саъид ибн Рамазон Бутий суҳбатидан

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбарни фатҳ қилиб кўп ўлжага эга бўлдилар. Уларни саҳобалар ўртасида тақсим қилдилар. Сўнг Мадинага қараб йўл олдилар. давоми...

1647 19:40 / 23.03.2021
1. Маййитнинг бобоси унинг отаси туфайли ҳажбга учрайди. Шунингдек, яқин бобо узоқ бобони тўсади.2. Маййитнинг ота бир, она бир акаукалари унинг отаси, ўғли ва ўғил давоми...

1382 09:10 / 01.10.2019
Суфён ибн Уяйна ҳазрати Абу Бакр розиялллоҳу анҳу ҳақида шундай дейди .Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бирортасига таъзия билдирса, шундай дер эди .Сабрқаноат давоми...

1913 11:00 / 16.06.2019
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

1754 07:10 / 17.05.2019