1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Яқин Шарқдаги подшоҳлар ўртасидаги сиёсий рақобат

16:00 / 09.01.2020 2824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Аҳмад Роғиб Гарвард университети

«Ал-Азҳар масжидидаги энг катта ҳонақоҳлардан бири. Бу ерда мусулмонлар намоз ўқийдилар. Масалан, мана бу устунлар ёнида. Ўрта асрларда профессорлар мана шу ерларда талабалар даврасида ўтириб, дарс берар, маърузалар қилар эди. Энг илғор талабалар профессорга яқинроқ ўтирар, қолганлар ҳам ўз мавқеига қараб илм даврасидан жой олар эди. Бундай илмий мажлисларга истаган киши келиб қўшилиши мумкин бўлган. Кўчадан ўтиб кетаётган одам бемалол масжидга кириб, бир четда ўтириб, илмий суҳбатга қулоқ солиши, илм олиши мумкин эди.

Ушбу устунлар остида ўша даврнинг олиму уламолари, фозилу фузалолари ўтирган.

Талабалар устозларни танлар, устозлар эса шогирдларига Қуръон илмлари, фиқҳ, математика ва бошқа кўплаб фанлардан дарс берарди. Баъзан бу ерларда донғи етти иқлимга кетган машҳур устозлардан илм олиш насиб бўларди. Уларнинг илмий давраларига жуда кўп одамлар келар, юзлаб талабалар уларнинг атрофини ўраб олиб, яхшироқ эшитиш учун баландроқ жойлашиб олишга ҳаракат қилар эди».

Мисрнинг янги ҳокимлари ал-Азҳарга асос солиб, Ислом дунёсининг барча минтақаларида бошқа таълим марказларининг гуркираб ривожланишига сабаб бўлдилар. Таълим тизими бутун Яқин Шарқдаги подшоҳлар ўртасидаги сиёсий рақобатнинг ажралмас қисмига айланди. Янги давлат раҳбарлари, монархлар ва ҳатто бадавлат кишилар ва ҳарбий саркардалар масжидлар қуришда, одамлар илм оладиган мадрасалар очишда бир-бирлари билан мусобақалашишарди. Улар олимларни ўз таълим муассасаларига таклиф қилар ва бунинг учун катта ҳақ тўлашарди.

Бутун Ислом оламида ал-Азҳар каби мадраса ва дорилфунунлар пайдо бўла бошлади. Марокашдаги Фас шаҳридаги илк дорилфунун Қаровийюн университети эди. Бу ерда бутун бошли университет шаҳарчаси барпо этилиб, унинг таркибида энг зўр таълим муассасалари киритилди. Уларнинг кўпчилиги, масалан, Абу Инония мадрасаси чинакам меъморий санъат мўъжизасидир.

Ушбу мадрасадаги ҳар бир қарич ер ўша даврнинг интеллектуал нафосатига гувоҳ бўлган: «Мен илм марказиман, марҳамат, келинг. Ким бўлишни истасангиз, шунга эришасиз. Обрў-эътибор қозонасиз, олим бўласиз. Билимларни тартибга солинг, уларни бошқалар билан баҳам кўринг, уларни авайлаб сақланг. Илмда саботли ва ҳалим бўлинг». Бундай ёзувлар мадраса ва масжиднинг барча деворларида давом этиб, шу ерда тугайди. ХХ асрнинг 60-йилларига қадар Абу Инония мадрасасида ўқиш ва овқатланиш бепул бўлган. Ушбу беназир таълим муассасаси барқарор халқаро таълим маданиятининг ажралмас қисми бўлган.

Ўрта асрларда араб дунёси эркин иқтисодий ҳудуд шаклида бўлиб, бу ерда турли университетларнинг уламолари фикр алмашишар, бир-бирининг ғояларига илмий‑танқидий муносабат билдирар эдилар. Бундай соғлом муҳитнинг натижаси инсон ақлини лол қолдирадиган даражада бўлди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши. 1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда давоми...

1113 16:22 / 06.11.2023
Насронийлик дини мусулмон тадқиқотчиларининг диққатини кўпдан буён ўзига тортиб келади. Бу дин биноси уч асосга барпо қилинган ndash Муқаддас учлик1, дастлабки давоми...

11437 18:00 / 14.03.2019
Ғусл ҳам таҳоратга ўхшаш инсон жисмини поклаш ва зийнатлаш воситасидир. У ҳам худди таҳоратга ўхшаб гоҳида фарз, гоҳида вожиб, гоҳида мастаҳаб бўлади.Ғуслнинг давоми...

2873 18:00 / 07.02.2021
Мусулмон уламолар тарихда биринчи бўлиб, набототларга таъсир ўтказиб, ўзларига керак бўлган ранг ва моддаларни уларга киритиш йўлларини ишлаб давоми...

908 14:44 / 22.12.2022
Аудиолар

121554 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021