1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Жаннатдаги неъматлар турлича бўлишини биласизми?

05:00 / 01.03.2017 3649 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаннатдаги неъматлар турлича бўлишини биласизми?

Қиёмат кунидаги ҳисобнинг турлари: Қабрдан чиқиб жаннатга тез кирадиганлар, маҳшар майдонида юз йиллаб кутадиганлар, ҳисобсиз жаннатга кирадиганлар, сўроқ-саволдан кейин жавобини узоқ кутиб, сўнгра жаннатга кирадиганлар, эллик минг йилдан кейин ёки ҳадисга мувофиқ бир неча соатда кирадиганлар бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қиёмат куни мўминлар учун пешин ва аср вақти оралиғи кабидир”.

Жаннатдаги даражалар ҳам турлича бўлади. Жаннатда нечта даража бўлишини биласизми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Жаннатда юзта даража бор. Уларнинг ораси минг йиллик йўлдир”.

Жаннатдаги даражаларнинг турлича бўлишига сабаб нима? Ёмон амаллар бир хил бўлмагани каби яхши амаллар ҳам бир хил бўлмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавс жаннатини сўранглар”.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам биздаги интилиш энг юқори даражада бўлишини хоҳладилар. Бундай даража учун кимлар ўзини фидо қилар экан, деган савол туғилади? Жаннатга Аллоҳнинг раҳмати билан киришлик ҳаммага маълум. Мўминнинг қалбидаги ёки зоҳирда амалга оширган амалига оладиган мукофотига кўра жаннатдаги даражаси турлича бўлади. Яхшиликларнинг ҳам даражаси бўлади, баъзиси-баъзисидан устун туради. Шу каби ёмонликлар ҳам бири бошқасидан каттароқ бўлади. Яхшилар тақводорлар ва ўзиб кетувчиларга бўлингани каби ёмонлик аҳли ҳам фожир ва ёлғончиларга бўлинади. Уларни ҳар бирининг Аллоҳ ҳузурида ўз даражаси бор.

Жаннат аҳлининг қилган амалига кўра даражасида фарқ бўлгани каби жаннатда Аллоҳнинг юзини кўриш неъмати ҳам турлича бўлади. Аллоҳнинг юзига қараш неъмати икки турлидир: мунтазам қараш ва ҳузурли қараш. Мунтазам қараш: “Ўз Роббисига назар солувчилар” (Қиёмат сураси, 23-оят).

Абдурроҳман Саъдий ушбу оят тафсирида айтадилар: “Мўминлар жаннатдаги мартабаларига кўра Аллоҳга назар соладилар. Аллоҳнинг ўхшаши йўқ бўлган гўзал юзига эрталаб ва кечқурун ҳар куни қараб ёки жума куни бир марта қараб роҳатланадилар”. Ҳузурли қараш ҳақида Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳузурли назар бу дунёда уни таниб, унга кучли муҳаббатли бўлган мўминга эргашади. Ҳабиб маҳбубига етишгач, муҳаббати яна ҳам кучаяди. Унга яқинлашиб, унга қараб роҳатланади”.

 

   ҲУМАЙРО

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Риё, сўзи аслида кўриш маъносини англатади. Шариатда эса, Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш .риё, дейилади.Аллоҳ жалла шаънуҳу .Ким Роббисига рўбарў бўлишни давоми...

2699 05:00 / 28.02.2017
Барча нарса машийъатга суянади. У эса ҳеч нарсага суянмайди.Ушбу ҳикматдаги .машийъат,дан мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳишидир. .Машийъат, ва .ирода, давоми...

5199 00:25 / 11.05.2017
Роббликда ширк келтириш Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .hellipва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз,, деб мараҳамат қилган. Жин сураси, 2оят. Аллоҳ давоми...

2092 17:00 / 10.07.2021
Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига Юринглар, бориб унга савол давоми...

5215 23:23 / 14.04.2017