1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Золимларга аталган чуқур

08:00 / 03.01.2020 1583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажжож Тоийдан ривоят қилинади: «Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилди. Хизматкори ҳам у билан бирга отланиб, «Эй мўминларнинг амири, менга нима хизмат?» деди. Сулаймон ибн Абдулмалик: «Менга бирор фақиҳни олиб келинглар, ундан ҳажга оид баъзи масалаларни сўраб оламан», деди. Уларнинг олдидан Товус ўтиб қолган эди, одамлар: «Бу киши Товус Ямоний», дейишди. Хизматкор уни тўхтатиб, «Мўминларнинг амирига жавоб бер», деди. Товус халифанинг олдига боришдан бош тортиб, узр сўраган эди, уни мажбурлаб амирнинг ҳузурига олиб киришди. Киргач: «Эй мўминларнинг амири, бу мажлис ҳақида Аллоҳ мендан сўрайди. Жаҳаннамда шундай чуқур борки, тош ташланса, бориб тубига ўрнашгунча етмиш йил вақт кетади. Аллоҳ уни кимларга тайёрлаб қўйганини биласизми?» деди. «Йўқ. Аллоҳ уни кимлар учун тайёрлаб қўйган?» деб сўради Сулаймон. Товус жавоб берди: «Бу чуқур Аллоҳ томонидан ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилган, бироқ ноҳақ ҳукм чиқариб, зулм қилган одам учун тайёрлаб қўйилган». Бу сўзларни эшитган мўминларнинг амири қаттиқ таъсирланиб, йиғлаб юборди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шариатда .таварруқ савдоси, деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда .реализацияга мол олиш, дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки давоми...

6524 15:10 / 17.03.2019
СаволФитр садақасини моли нисобга етган одам берадими ёки ҳамма баровар бераверадими Фитр садақасини бериш учун қандай шартлари бор Олдиндан раҳматЖавобmdash давоми...

3402 15:00 / 22.05.2020
Рамазон ойи рўзаси бошқа ибодатлардан кўра болаликнинг ҳаяжонли хотираларини уйғотиш билан қадрлидир. Ҳар қандай инсон тийнатида самимият ва софлик, беғуборлик давоми...

2045 17:10 / 06.05.2019
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Билолнинг азони ҳам, уфқда бундай ердан осмонга чўзилган оқлик ҳам давоми...

3634 19:00 / 07.05.2020