1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Аднон ҳафизахуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарлари ўз якунига етди

16:40 / 29.12.2019 1525 pdf Ўқиш режими + -

Машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларининг иккинчи куни якунланди.

29 декабрь куни меҳмонлар зиёрати имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг устозлари, имом Абу Ҳафс Кабир ва имом Абу Ҳафс Соғир қабрлари зиёратидан бошланди. Шундан сўнг меҳмонлар фиқҳ илмининг машҳур уламоси имом Шамсул Аимма Ҳалвоний ҳазратлари қабрларини зиёрат қилдилар.

Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ сўнгра Бухоронинг Сумитан мавзеидаги Чор Бакр меъморий мажмуасига ташриф буюрдилар. Қайд этиш керакки шу ерда яшаб ўтган машҳур тўрт шайх Чор Бакр номи билан боғлиқ. Шайхлар қабристони олдига Абдуллахон II томонидан хонақоҳ, масжид, мадраса ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа барпо этилган.

Шайх Аднон ҳафизаҳуллоҳ Бухоро бўйлаб қилган сафарлари чоғида юртимиздаги қадимий ёдгорликлар, халқимизнинг диний эътиқоди, тарихий обидалар ҳамда Ўзбекистондаги кенг имкониятларни кўриб хурсанд бўлганини таъкидлади. — Аввалари бу ўлка ҳақида бизда нотўғри таассуротлар бўлган экан. Бугун бу маълумотлар акси эканлигини ўз кўзим билан кўриб турибман. Сафар қилиш жараёнида қадимий биноларни, бу ерда қўним топган буюк устоз ва аллома имомларни зиёратидан сўнг, аввалари бу юрт маданият ўчоғи эканлигини англаб етдим. Китобларда ўқиган маълумотларимга бугун гувоҳ бўлиб турибман. Ҳақиқатан бу юрт фарзандалари дунёни тебратган буюк уламолар бўлишгани тарихдан ҳам маълум, - дея сафар таассуротларини ўртоқлашдилар.

Ушбу зиёратдан сўнг Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларига якун ясалди.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

Islom.uz портали таҳририяти



Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди. Унда масжидлар фаолиятига ҳам қисман рухсат берилгани айтилган. Ахборотда намоз сафлари қандай бўлиши давоми...

1944 13:00 / 04.06.2020
Миср сенати Қуръони Каримнинг .Замонавий тафсир, деб аталадиган таклифни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонуни мамлакат диний доираларида баҳсмунозараларга сабаб давоми...

1298 11:33 / 07.01.2022
2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги режалар ва давоми...

1021 18:00 / 01.11.2023
Айни вақтда Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида давоми...

684 10:59 / 28.08.2023
Аудиолар

121497 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021