1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухорода янги масжид очилди

10:00 / 28.12.2019 2823 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида янги масжид фойдаланишга топширилди. Унга  ислом оламидаги улуғ тобеинлардан бири «Абдуллоҳ ибн Муборак» номи берилди. Шу куни муҳташам масжидда илк маротаба жума намози адо этилди. Шукрона сифатида элга ош дастурхони ёзилди. Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов, уламолар, имом-хатиблар иштирок этиб, ҳудуд аҳолисини янги масжид билан қутлашди.

Қоровулбозор туманида шу вақтгача масжид йўқ эди. Бугунги кунда туманда 19 000 аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг кўп қисми жамоат намозларини адо этиш учун тумандан 50 км масофада жойлашган Когон туманидаги масжидларга қатнар эди. Бу албатта кўпчиликка қийинчилик туғдирар, айниқса кексалар учун мушкул ҳолат эди. «Туманимизда ҳам масжид бўлса эди», дея орзу қилишар эди.

Ниҳоят бу борада қилинган ҳатти-ҳаракатлар, уринишлар зое кетмади. Аҳолининг бир неча бор қилган мурожаатлари инобатга олиниб, маҳаллий ҳокимлик томонидан масжид қурилиши учун «Тинчлик» маҳалласи ҳудудидан ер ажратилди.

Халқ ҳашари йўли билан бу жойда замон талабларига жавоб берадиган ва намозхонлар учун қулай шароитларга эга 450-500 кишилик сиғимга эга бўлган масжид қурилди. Тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, вилоят адлия бошқармасидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома олинди. 

Қишлоқ аҳолисининг севинчи чексиз. Тиллари-ю диллари шукронада, дуода. Кўп йиллик армонлар бугун барҳам топди. Энди уларнинг ҳам ўз масжидлари, имом-хатиблари бор. Қорвулбозорда яна азон баралла янгради. Ҳақ таолонинг раҳматлари азон садолари етиб борган жойларгача сакинат ила нозил бўлди, гўё. Бу азон ҳудуд аҳолиси учун нажот чақириғи, маърифат, тарбия, илоҳий раҳматнинг даъвати бўлиб қайтиб келди. Зеро масжидлардан Аллоҳ таолонинг раҳмат нурлари таралиб туради. Ибодат, маърифат, биродарлик маскани бўлиб, мусулмонлар эътиқодини мустаҳкамлашга, ахлоқининг гўзаллашишига, ёмонликлардан узоқда бўлишига сабаб бўлади.

Шу билан Ўзбекистондаги масжидлар сони 2066 тага етди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида 10 та янги масжид очилиб, фаолият юрита бошлади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳилол Нашр, нашриёти Истанбул шаҳрида ўтказилаётган 9халқаро Истанбул ноширлар ҳамкорлик дастурида иштирок этмоқда. Дастурга дунёнинг 93 мамлакатидан 290 дан давоми...

375 09:22 / 07 март
24 июль куни .Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси, доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 5 та масжидга ва Бўстонлиқ туманидаги 24 та масжидга давоми...

3272 05:18 / 26.07.2018
Азиз юртдошларБугунги ахборот оламида хабарлар, маълумотлар шунчалик кўпайдики, киши қай бирини ўқишни ҳам билмай қолди. Уларнинг орасидан холис ҳаққонийсини давоми...

1839 20:30 / 04.07.2021
Нур Султон ҳокимлиги сайтининг хабар беришича, Қозоғистон Республикасида Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилиш жараёнидан олинган фотосуратлар эълон давоми...

1564 11:00 / 19.04.2021
Аудиолар

120849 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42416 14:35 / 11.08.2021