1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Умар ибн Абдулазизнинг камтарлиги

09:13 / 14.12.2019 1801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авзоийдан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазиз ҳар куни ўз мол-мулкидан мусулмонлар таоми учун бир дирҳам ажратар, сўнгра ўзлари ҳам улар билан бирга ер эдилар. Зиммийларнинг[1] олдига борсалар, улар у зотга сут, ўсимликлар ва шунга ўхшаган маҳсулотлардан ўзлари ­тайёрлаган таомлардан беришарди. Умар ибн Абдулазиз зиммийларга улар берган таомдан ҳам кўпроқ таом берар ва улар билан бирга қўшилиб ер эдилар. Агар зиммийлар у зот берган нарсаларни қабул қилишмаса, ўзлари ҳам ундан емас эдилар. Бироқ мусулмонлар бирон нарса берса, уни зинҳор қабул қилмасдилар.

Cолиҳлар гулшани китобидан


[1] Мусулмонлар яшайдиган ҳудудда жони омонда бўлиши учун солиқ тўлаб яшайдиган бошқа дин вакиллари. Зиммийлар мусулмон давлатнинг ҳимоясида бўлишган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло сизни Ўзига қайтариш учун касал қилади. Агар Унга қайтсангиз, касалликни аритади. Ахир, энди унга ҳожат йўқкуСизни тавозели бўлишингиз учун бемор давоми...

3865 08:35 / 09.06.2019
Имом Қози Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий Куфий Бағдодий ҳижрий 113 санада таваллуд топган ва 182 санада вафот этган бўлиб, Имом Абу Ҳанифа давоми...

3127 16:40 / 05.02.2019
Абу Атийянинг ўғли Ҳаммод ибн Саид айтади .Отам Абу Атийянинг ўлими яқинлашганда бироз бетоқат бўлдилар. У кишига .Ўлимдан қўрқяпсизми, дейишди. Отам шундай жавоб давоми...

1573 08:00 / 22.11.2019
Эрларга насиҳат Оиланинг саодатли бўлишида эрнинг ўрни беқиёс. Аёли у билан бахтли бўлолмаган эр эрларнинг энг ёмонидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2785 11:03 / 18.02.2020