1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Соф ислом ақидасини сақлайлик!

14:30 / 28.11.2019 1796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом — Арабистоннинг саҳро кенгликлари бағрида вужудга келган бўлиб, жаҳоннинг учта буюк динларидан биридир. Тарихий нуқтаи назардан ислом энг ёш дин ҳисобланади.

Машҳур арабшунос олим, Ислом дини бўйича йирик мутахассис, Қуръони Каримни рус тилига таржима қилган академик И.Ю.Крачковский шундай деб ёзган эди: «Араблар тарих майдонида Ислом дини билан бирга пайдо бўлган бўлсаларда, уларнинг муҳитида сезиларли даражадаги сиёсий ва маънавий жонланиш бундан бир ярим аср олдин бошланган эди. У бир томондан, аста-секин ислом динига замин ҳозирлаган диний масалаларга қизиқишнинг кучайишида, бошқа томондан эса, поэзиянинг равнақида ўз аксини топган».

Мусулмон (ислом динига эътиқод қилувчи) бўлиш ҳозирги вақтда албатта араб миллатига мансуб бўлишни назарда тутмайди. «Мусулмон» сўзи «ўзини Аллоҳга бағишлаган» деган маънони англатади. Ислом динига эътиқод рамзи қуйидаги икки калимада мужассамлашган: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», суннат ва жамоатдалигини билдиради. Ўзбек халқи суннийликнинг мўътадил мазҳаби ханафийликнинг бағрикенглиги билан сиёсий-иқтисодий ва илмий - маданий ҳамда маънавий юксалишга қулай шароитлар яратиб келган. Ханафийлик ўз тарихий тараққиётининг барча босқичларида мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, ўзаро иноқлиги ва бирлигини таъминлаш учун курашиб келган. У мусулмонлар орасидаги ҳар қандай фирқачиликка қарши бўлиб, қавмнинг диний эътиқод белгилари бўйича гуруҳларга бўлиниш ғоясини ҳеч қачон тан олмаган.

Ақида исломнинг асоси бўлгани учун ҳам уни бузишга ҳаракатлар ҳар доим бўлиб келган. Хусусан, катта саҳобийларнинг вақтларидаёқ ақидавий баҳслар олиб боришга мажбур бўлинган эди. Тобеинлар даврига келиб ҳолат янада жиддийлашди. Чунки бу пайтда мўътазилий, қадарий, хорижий каби кўплаб бузуқ ақидадаги тоифалар тарқалиб бўлган эди.

Бундан ташқари динбузарлар ва диндан ўз мақсадида фойдаланишни мақсад қилганлар ҳам кўпайгандан кўпайган эди. Ана шундай оғир пайтларда соф ислом ақидасини сақлаб қолиш учун ҳаракат қиладиган уламолар ўз вазифаларини муносиб бажардилар. Улар Аҳли сунна вал жамоа ақидасини муносиб ҳимоячилари бўлиб, бу йўлда жуда машаққатли ишларни бажардилар. Бу борада имом Ашъарий ва имом Мотуридийларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Маълумки, дин мустаҳкам ақида устига қурилмас экан, унинг натижаси залолат, адашишдан бошқа нарса бўлмайди. Зеро, буюк бобомиз Сўфий Оллоёр:

Ақида билмаган шайтона элдир, 

Агар минг йил амал деб қилса, елдир, деб таъкидлаганлар.

Хулоса қилиб айтганда, ханафийликнинг бошқа мазҳаблардан фарқ қилиб турувчи асосий фазилати, унинг мўътадиллиги ва бошқа динлар билан ҳам муносабатида бағрикенглиги, ҳаётий эҳтиёжлар билан ҳамнафаслиги, тирикчилик ва тараққиёт заруратини чуқур идрок этиш бўлиб, Ўзбекистоннинг бугунги демократик тараққиёти йўлига ҳам ҳамоҳангдир.

Аллоҳ таолога шукрлар айтамизки, бугунги кунда мусулмончилигимизни, эътиқодимизни соғлом қилишга, уни мукаммал ўрганишга имкониятлар мавжуд. Мана республикамизда 9 та Ислом билим юртлари, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институти ва Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси фаолият кўрсатиб турибди. Билмаганларимизни мўътабар, ҳурматли олимларимиздан сўраб, таълиф этган китобларини ўқиб ўрганишимиз даркор. Уларнинг сўзларига доим қулоқ тутишимиз ва ҳурматларини жойига қўйишимиз лозим. Барчамиз ниятимизни пок қилиб, ватанимиз, динимиз ва халқимизга манфаати тегадиган мусулмонлар бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таоло барчамизни фирқаланишдан сақлаб, «Аҳли суннат вал-жамоат» да собитқадам қилсин! Омин.

Авезов Музаффар

Имом Фахриддин ар Розий ўрта махсус 

Ислом билим юрти АРМ раҳбари

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Муовия Ғулобий қурайшлик бир кишидан ривоят қилади Вуҳайб ибн Вирд Тува водийсида яшайдиган Муҳаммад ибн Мункадирни кўргани келди. Вуҳайб ибн Вирд беморнинг давоми...

3400 19:08 / 27.11.2018
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларОдамлар шеър ўқиш ҳақида гапиришди.Баъзилари уни ёмон кўрди, бошқалари эса унга рухсат берди. Ёмон кўрганлар Аъмаш Абу давоми...

3174 15:00 / 06.01.2021
.Ақийда, сўзи арабча .ақада, феълидан олинган бўлиб, .бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш, деган маънони англатади. Бу сўзнинг жами кўплик шакли .ақоид, бўлади. давоми...

2172 11:00 / 09.07.2019
СаволАбу Али ибн Сино ўзининг илмийфалсафий қарашлари сабабли дин арбоблари томонидан кучли танқид қилинган. ҲужжатулИслом имом Fаззолийнинг ҳам Ибн Сино давоми...

4923 18:30 / 05.08.2020