1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Аллоҳ Расулига саломлар бўлсин!

16:06 / 06.11.2019 2399 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳорим

Муҳаммад Мустафо Ҳазратларига

Ул буюк  подшоҳким, жанобларига,

Ҳамд бўлсин Коинот сарварларига,

Аллоҳ Расулига саломлар бўлсин!

Меҳрибон, камтарин, содиқ ва амин,

Мартабаси улуғ, сулҳпарвар, вазмин.

Алқайди то абад осмону замин -

Диним султонига саломлар бўлсин!

Салавот айтамиз, токи юрибмиз,

Айтамиз салавот, токи тирикмиз.

Ла илаҳа иллаллоҳ, амри дилимиз,

Оллоҳ Расулига саломлар бўлсин!

Латофат, тозалик – иймоннинг ярми,

Лобарлик ва поклик – муслимлик шарти.

Озода юрмоқни даъват қилган Зот,

Ҳидоят шоҳига саломлар бўлсин!


 

Умид юлдузимиз - Сизнинг ўзингиз,

Албатта буюк хулқ узра эдингиз,

“Лаънат” иборасин тилга олмаган,

Аллоҳ Расулига саломлар бўлсин!

Йўлимиз ёритган маёқ - чароғон,

Ҳидоят йўлига бошлаган сарбон,

Илоҳий нур ила йўғрилган султон,

Ва Аллоҳ Расулига саломлар бўлсин!

Аҳдингиз тинчликдир, амал – яхшилик,

Салавот айтамиз, дилда эзгулик.

Ақл ҳам идрокни шарафлаган зот,

Латиф жанобимга саломлар бўлсин!

Лекин, Шўро қилди динни қатағон,

Аллоҳга шукрлар, ўтди у замон.

Мустақил юртимга сафо келибсиз,

Аллоҳ Расулига саломлар бўлсин!

Ла илаҳа иллаллоҳ, Расули акрам,

Ла илаҳа иллаллоҳ, зоти мукаррам,

Оллоҳнинг Расули - Ўзингиз, зотан-

Ҳақнинг элчисига саломлар бўлсин!

Не бахтки, Набийлар сардори Сизсиз,

Инсонлар буюгин буюги Сизсиз,

Не-не улуғларни эргаштиргансиз,

Гавҳари оламга саломлар бўлсин!

Расули акрамсиз, Валлоҳи аълам,

Алҳамдулиллоҳ, муслиммиз биз ҳам,

Соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳар дам,

Умрим давомида саломлар бўлсин!

Ладуний илмлар билимдонига,

Иймон султонига саломлар бўлсин!

 

Мавлуда Раҳмонова 

Бухоро муҳандислик-технология институти катта ўқитувчиси

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
068Тангримсуйган заминидан, эл қутилди ғанимидан,Макка аҳли халос бўлди, душманни ноҳақ зулмидан,Лекин улар ғофил эди, Роббимни ғайб илмидан,Каъба аҳли мушрик аммо, давоми...

4260 12:10 / 23.11.2017
Жаҳолат ёруғликка айланди у кун,Ечилди юракдаги азалий тугун.Барчани мафтун этиб ёқимли бир ун,Зулматга нур бўлиб келган ҲабибимИсломнинг йўлида қилиб ғазотлар давоми...

2141 09:45 / 05.11.2019
Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади.Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб Набий алайҳиссаломнинг давоми...

2401 09:22 / 02.11.2021
2725. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Мен қачон Умарнинг «Мен буни шундай деб ўйлайман», деганини эшитсам, албатта, ўша нарса унинг айтганидек бўлмай давоми...

4558 19:33 / 07.12.2017
Аудиолар

120784 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42350 14:35 / 11.08.2021