1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Футболчи Патрис Эвранинг Исломга муносабати

17:05 / 26.10.2019 3474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ўйинчиси, Католик Христиан динининг издоши Патрис Эвра ўз интервьюсида отасига Исломнинг гўзаллиги ҳақида гапирганида унинг ғазабланганини айтди. Бу ҳақда «Thenews» газетасига таяниб, iqna сайти хабар берди.

У ўз интервьюсида шундай дейди: «Ислом гўзал диндир. Менинг отам бу гапни айтаётганимни билгач, мендан ғазабланди. Отам Католик, лекин мен ўзимдан ота-онам ва дўстларимнинг хоҳишларига қарши чиқаман. Такрор айтаман: Ислом - бу тинчлик таълимоти ва инсонларни бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисидаги ажойиб диндир. Бугунги кунда Исломга қарши берилаётган оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга эътибор бермаслик керак. Худо бизни бегуноҳларни ўлдириш учун яратмаган. Ҳар қандай динни ҳурмат қилинг! Агар бирор-бир диндан қўрқсангиз, қўрқув ўрнига, ҳукм қилишдан олдин уни тинглашга ҳаракат қилинг. Бу фақат менинг фикрим ва албатта, дунё чиройли сўзларга муҳтож эмас, балки ҳаракатларга эҳтиёжи бор».

Ислом ҳақидаги маълумотларни машҳур футболчи Патрис Эвра биринчи марта мадҳ этаётгани йўқ. 2017 йил Испаниянинг Барселонасида содир бўлган ҳужумлардан кейин одамлар мусулмонларни танқид қилишган эди. У Исломни ажойиб дин деб атади ва Қуръони каримни ўқиган фотосуратлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, у ирқчиликни қоралаб, дунёда ўз ўрнига эга эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, футбол дунёдаги ирқчиликни йўқ қилишга ёрдам беради. Одамлар ўз фарзандларига ирқчи бўлмасликни ўргатишлари лозим. Агар фарзанднинг ота-онаси ирқчи бўлса, бу бола келажакда қандай бўлади?

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Патрис Эвра
Таржимон
islom.uz
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Кейс Мур.Билимимиз ортиб, илмийтехник тараққиёт ривожланиб борган сари оят ва ҳадисларни янада чуқурроқ ўрганиш ва уларнинг замиридаги илмий давоми...

2926 15:00 / 17.04.2019
Европаликлар у пайтда бутунлай ёввойи бўлганлар. Насронийлик уларни зулмдан қутқара олмади. Бу дин муваффақиятга эриша олмади. Ислом эса эришди. Испанияга келган давоми...

4034 18:05 / 29.06.2019
.Исломни қабул қилганимда 29 ёшда эдим, дейди Эронда ташкил этилган Халқаро Қуръон мусобақасига таклиф этилган япониялик Фотима. Атоско Ҳуосино.Мусобақанинг давоми...

3169 11:00 / 22.09.2020
Франциялик Шарль Эжен де Фуко католик черкови роҳиби бўлган. У умрининг бир қисмини саҳрои кабирда яшайдиган мусулмон қабилалар орасида ўтказган. 11 йил давоми...

4240 11:00 / 13.06.2020