1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳар қандай гуноҳни йўқ қилиб юборадиган мағфират

07:06 / 19.10.2019 1650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сохр ибн Рашид раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Муборакни тушимда кўриб, «Сиз вафот этмаганмидингиз?» дедим. «Ҳа, вафот этганман», деди. «Роббингиз азза ва жалла сизга қандай муомала қилди?» дедим. У шундай деди: «Ҳар қандай гуноҳни йўқ қилиб юборадиган мағфират билан мени кечирди». «Суфён Саврийни-чи?» дедим. У «Ҳай-ҳай, у Аллоҳнинг инъомига эришган зотлар, яъни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан бирга. О, улар нақадар гўзал ҳамроҳлар!» деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизнинг бўш вақтингиз йўқ Сиз ушбу умматнинг бир аъзосимисиз, демак сизнинг бекорчи ишларга вақтингиз йўқ. Ушбу умматнинг ҳар бир аъзоси, айниқса кучқувватга тўла давоми...

3137 17:10 / 25.12.2018
Абу Абдураҳмон Бақий ибн Махлад Андалусий хозирги Испания 201276 ҳ.ж. У киши йигирма ёшида илм талабида Боғдодга пиёда сафар қилади. Унинг бу сафаридан мақсади, буюк давоми...

2589 11:00 / 25.06.2019
Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, давоми...

2802 18:21 / 27.04.2020
Имом Муҳаммад Маҳдий Роввас раҳимаҳуллоҳ дейди .Илмга мувофиқ бўладиган ақл билан тургин. Нассга мувофиқ бўладиган илм билан тургин. Ақлингга тўла устунликни давоми...

1424 15:00 / 20.12.2021