1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликдан олдинги мақомлари ва укоз бозорида эшитган ажойиботлари

13:45 / 16.10.2019 2017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

375

Ўшал замон одатлари, лақабсиз инсон бўлмаган,

Кимни ҳайвон, кимни тош, кимни жоҳил деб атаган,

Лақабидан кимдир рози, кимнингдир кўнгли тўлмаган,

Лаънат айтиб айримларга, кунясини берди Аллоҳ.

376

Шаҳар аҳли ёлғон фақат, бозор тўла ғавғоси,

Алдаб сотар уриб қолар, хиёнатдур савдоси,

Ичларида яшар ёлғиз, инсонларнинг авлоси,

Олам ичра азиз қилар, кимга назар қилса Аллоҳ.

377

Содиқул – Амин дея, ном олдилар бенуқсон,

Ушбу номга лойиқмас деб, айтмас эди бир инсон,

Муборак ном бир умрга, сақламоқ эмас осон,

Исми, жисми, хулқига мос, тахаллусни берди Аллоҳ.

378

Хадичанинг карвони ҳам, тирикчилик манбайи,

Қишда Яман, ёзда Шомга, тўхтамасди йил бўйи,

Сарбони ҳам хўп тадбиркор, фойда қилар йўл бўйи,

Ҳар сафар қилса бозор, юзлаб дўстлар берар Аллоҳ.

379

Шому Яман бас келмаган, укоз номлик бозори бор,

Бозор ичра сиз кўрмаган, турли туман моллари бор,

Эркак аёл чўриларга, турли миллат хардори бор,

Не истасанг барчасини, муҳайё қиб қўйди Аллоҳ.

380

Лаъли ёқут маржонидан, қиммат баҳо жавҳари бор,

Олтин кумуш зийнатидан, кўзга яқин гавҳари бор,

Шойи ипак матосидан, зарли адрас оҳари бор,

Дунёга хос буюмларни, шу бозорга сочди Аллоҳ.

381

Бой савдогар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам деб, севар таниш билишлари,

Дўстона бир муҳаббат деб, ҳалол савдо қилишлари,

Ҳийла қилмас рақобат деб, сўзни қалбга илишлари,

Қайда юрса савдо учун, лавзи ҳалол қилди Аллоҳ.

382

Муҳаммадни соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмат қилар, дўсту душман ё бетараб,

Бунга сабаб ноҳақ зулмга, турмасдилар асло қараб,

Бир ҳодиса бўлди бир кун, бозордаги битта араб,

Нидо қилди: - Эй одамлар! Огоҳ қилди бизни Аллоҳ.

383

-Яқин келинг қулоқ солинг, барингизга зўр ҳушхабар,

Ғанимат кун айтиб қолай, имкон бўлмас бошқа сафар,

Пайғамбар келар яна, бу дунёга сўнгги нафар,

Огоҳ юринг вақти келди, тез кунларда берар Аллоҳ.

384

Тингланг мени такрор такрор, бу гапларим эртак эмас,

Худо ҳақи гапларим рост, ёлғон учун тилим келмас,

Роҳнамонинг зўри келар, Худодан ўзгани демас,

Ким етса гар ўшал кунга, толеини очар Аллоҳ.

385

Далил борми? Деб сўраманг, бунга далил албатта бор,

Икки азиз китобимиз, Инжил билан Тавротда бор,

Қабул қилинг йўқса агар, мусибатлар кулфатта бор,

Инкор қилган қавмни эсланг, яксон қилган барин Аллоҳ.

386

-Кимлар ўтди менман деган, дунё йиғган Қорун қани?

У қурдирган олтин сарой, осмон ўпар бино қани?

Зулм билан қўлга олган, мағриб машриқ томон қани?

Етти қават ер остига, мулки билан кўмди Аллоҳ (Қосос сураси, 81-оят)

387

Олийман деб олам узра, даврин сурган султон қани?

Қамчисидан заҳар томган, зулк мисол қонхўр қани?

Мен Худо деб даъво қилган, фиръавндек золим қани?

Ибрат учун жасадини, ер юзига қўйди Аллоҳ.

388

Ҳамон қани, ҳоқон қани, рибо еган судхўр қани?

Намруд қани, лаъин қани, бут ясовчи Озор қани,

Од қани, Самуд қани, Нуҳ ва Лутни қавми қани,

Кофирларга бу дунёда, бир оз мухлат берди Аллоҳ (Ҳаж сураси, 44-оят)

389

-Тингланг мени аҳли Ияд, айтай сизга кўп ривоят,

Қалбинггизга етса ғоят, Роббимдан бу зўр иноят,

Хурсанд бўлардим мен шояд, топсангиз агар ҳидоят,

Элни мафтун қилди сўзга, латиф сўзлар бериб Аллоҳ.

390

Қус ибни Соиданинг, айтадиган гаплари кўп,

Бозор аҳли тинглар эди, атрофида бўлиб тўп-тўп,

Эшитганлар юздан бири, амал қилса бўларди хўп,

Даъватининг ҳар сўзига, чексиз ажр берар Аллоҳ.

391

-Вақтингизни олай бир оз, дунё учун шошмай туринг,

Гапларимни ўйин билиб, ҳаддингиздан ошмай туринг,

Жаҳлингизга эркни бериб, кўпикдайин тошмай туринг,

Сабр билан тинглаб кўринг, сирларини очар Аллоҳ.

392

Бу динларинг жаҳолатдир, юзларингни Ҳақга буринг,

Қисқа умр ўтиб кетар, Охиротда даврон суринг,

Келган Росулга эргашиб, жаннатдан бир сарой қуринг,

Иймон бўлса саройни ҳам, қуриб қўяр сизга Аллоҳ.

393

Ҳақ дин келар кутиб туринг, энг покиза хилъатлардан,

Руҳингизни поклар яна, поклар турли бидъатлардан,

Хотин сотган қизин кўмган, бир бенаво иллатлардан,

Поклар яна жон танингни, иймон келтирганни Аллоҳ.

394

Инкор қилманг бало келар, ажал келмай муддатидан,

Қасам ичиб айтай сизга, буюк Роббим иззатидан,

Ҳеч бир уммат қутилмаган, қаҳр қилса шиддатидан,

Қаҳри қаттиқ золимларга, одил ҳукм қилар Аллоҳ.

395

Ҳолинггизга қиё боқинг, ибодатни қилманг тошга,

Оташпараст шухратпараст, не бўлгандир қари ёшга,

Тавба қилинг фурсати бор, мусибатлар келмай бошга,

Ибодатга лойиқ фақат, Битта Ягана Аллоҳ.

396

Тасбеҳ таҳлил истиғфорга, муносиб Зот, Олий Удир,

Ибодатни ҳолис қилинг, парвардигор ҳукми шудир,

Мухтож эмас зикрингизга, имтихонли дунё будир,

Бир лаҳзалик бу дунёда, қулларини синар Аллоҳ.

397

-Қувватим ҳам кетиб белдан, қарилик ҳам енгди мени,

Ўлчовли оз умрим қолди, пойлаб турар ажал мени,

Қиёматда бу сўзларни, етказган деб айтинг мени,

Инжил Тавротдаги сўзни, етказдимми? Роббим Аллоҳ.

398

Каззоб тожир ризқларини, титиб юрганда ахлатда,

Ҳалол харом фарқин билмай, қолиб кетганда ғафлатда,

Заифлари золимлардан, бўлиб юрганда нафратда,

Мазлумларни қадри учун, Рисолатни берди Аллоҳ.

399

Қус ибни Соида ҳам, тамом қилди сўзларини,

Ким олса чин сўзларини, омон сақлар ўзларини,

Имон билан сайқал беринг, қалбнинг қотган музларини,

Ҳукми учун солиҳларни, вакил қилиб қўйди Аллоҳ.

400

Бу сўзларнинг лаззатини, кимлар билди ким билмади,

Кибру ҳаво манманлари, тинглаб назарга илмади,

Қалби қаттиқ золимларга, зарра ҳам таъсир қилмади,

«Золимларга ёрдамчи йўқ», деб Қуръонда айтди Аллоҳ (Бақара сураси, 270-оят)

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди

имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
337Бир оз айтай ҳолатларин, Расулуллоҳ одатларин,Пайғамбари бўлмай аввал, ҳамма севган одобларин,Қандай юмуш қилсалар ҳам, келар доим омадларин,Бунга сабаб давоми...

2056 19:05 / 05.10.2019
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз давоми...

1979 09:10 / 05.09.2019
290Неча минг йил ўтди қаранг, Каъба меҳри тортади,Тингласанг гар тарихини, қалбда иймон ортади,Раҳматингдан умид қилиб, Умид қалби ўртади,Каъбангга бир киргиз мени, давоми...

2044 16:06 / 22.09.2019
Намоз ўқиш учун кўп йиллар нафсим билан олишдим.mdash Сен ишлайсан, журналистсан, бошинг очиқ юрибсан, сенинг намозинг қабул бўлмайди, деди айримларhellip Фақат давоми...

4535 19:41 / 04.10.2019
Аудиолар

121491 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42984 14:35 / 11.08.2021