1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Мўминлар мушоҳадасини еттинчи мақоми

05:00 / 01.03.2017 2862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки! Киши ўз вақтларидан унумли фойдаланиши ва уни беҳуда кетишидан хавф қилиши, бир макондан бошқа бир маконни орзу қилиш эмас. Шунингдек киши айни пайтда, у ҳақида фикр юргизиб турган иккинчи вақтни кутиш ҳам эмас.

Шунингдек киши айни пайтда, эга бўлиб турган ҳолдан бошқа ҳолни кутиш ҳам эмас. Киши ўз вақтларидан унумли фойдаланиши ва уни беҳуда кетишидан хавф қилиши, кундузи рўза тутиш, ёки кечаси қоим бўлиб ибодат қилиш, ёки қалбни ҳар хил сочилган фикрлардан бир жойга жамлаш, ёки (қалбда пайдо бўлган салбий) фикр таъсирини кесиш, ёки кўзни ҳаромдан қуйи тутиш, қулоқни (ножўя гапларни эшитишдан) тийиш, қўлни ман қилинган амаллардан тийиш, оёқни ман қилинган жойларга боришдан сақлаш, разил сўзларни сўзлашдан сақланиш, ёқимли луқмани кўп ейишни тарк этиш, овқатни камайтириш, очликни зиёда қилиш, одамларни тўғриликка бошлайдиган ишларга буюриш, разил ишлардан қайтариш, мақтовгва сазовар амаллар ниятини қалбага тугиш, қалбадаги  ёмон амал қилишга бўлган ният тугинини ечиш, тавбани янгилаш, қалбни яхши фикрга йўналтириш, қалбдаги ёмон гумонни чиқариш, чиройли гумонни ва тўғриликни қалбга тугиш, мақсадини тўғрилаш, азму-қарорни кучайтирадиган, яхшилик ва тақвога ёрдам берадиган сабабларни қидириб топиш, буларни  ҳаммаси бир вақтнинг ичида бўлиб ўтади ва киши бир ҳолда пайдо қилади. Бу амалларни кейинга қолдирмайди. Бу амалларни бирортасини кейинги вақтда қилман деб, иккинчи вақтни кутмайди. Бу амалларни бирортасини ўз вақтидан кечиктирмайди. Бу амалларни бирортасини бу жойдан бошқа жойда амалга ошираман деб, пойлаб турмайди. Амалларни бажариш учун бирор вақт, макон, ёки бир ҳолатни кутмасдан ўз вақтида бажаришингиз,  сиз уни ўтиб кетишидан хавф қилиб, сиз ундан турган вақтни топиб, ундан унимли фойдаланганингиздир. Амалларни бажариш учун бирор вақт, макон, ёки бир ҳолатни кутиш ва амал қилишни орзу қиладиганлар Иблиснинг лашкарларидир. Шайтон бу билан яхши амал қилишни истаган кишиларни амалларидан тўхтатиб қўяди. Бу эса алданганларнинг мақоми ва ўзларини нафсларига топшириб нафсларининг ҳавоси билан бирга қолиб, ўз аҳволини йўлга қўймаган (тўғриламаган) ва эртаси учун бирор амал ҳозирламаган дангасаларнинг аҳволидир. Улар Аллоҳни унутган ва Аллоҳ ҳам уларни унутган кимсалардир. Агар вақт ўтиб кетса, у йўқалади, кейин топилмайди. Дақиқа ўтиб кетса, у ўраб қўйилади ,қиёмат кунигача очилмайди, лекин унга ўхшаш бошқа келаси дақиқалар очилади ва яратилади. Агар банда аниқ ишонса, унинг ҳамма умри бир кун ва ҳамма куни бир дақиқа, ҳамма дақиқаси ҳозирги вақти эканлигини, унинг вақти ҳоли эканлигини ва ҳоли қалби эканлигини  билади. Шунинг учун у ўз амали ила (турган) ҳолидан уни Аллоҳга яқинлаштирадиган  амални қалби (қалбининг ислоҳи) учун олади. Илми далолат қилган ва Мавлоси чорлаган амални энг афзалини қилади ва шу амални дарҳол амалга ошириш вожиб бўлади. Бу у билан мавлосига йўлиқадиган амалининг хотимасидир. Сўнг банда ўз вақтидан ҳоли учун, қалбини ислоҳ қиладиган ва қалбини қувватлантирадиган, уни Роббисига ихлосли банда қиладиган амалларни олади. Банда дақиқасидан вақти учун, Роббисининг наздида уни ҳолини зийнатлайдиган амални олади. Банда ўз кунидан дақиқаси учун, ўз ислоҳатлари ва эҳтиёжлари бор дақиқаларни  олади. Банда ўз ойидан куни учун олади. Шунда банданинг ойи кунига, куни дақиқасига айланиб қолади. Шунда банданинг вақти уни дақиқасидан ва ҳоли вақтидан машғул қилиб қўяди.
Изоҳ: банда ўзига берилган дақиқадан ҳам кичик вақтларидан унимли фойдаланиб, яхши фойдаланса, ўз-ўзидан унинг дақиқалари вақтлардан иборат бўлади. Дақиқалари кунлардан иборат бўлади. Кунлари ойлардан иборат бўлади. Ойлари йиллардан иборат бўлади. Йиллари умридан иборат бўлиб, бутун умри яхшиликлардан иборат бўлиб, ҳамма вақти машғул бўлади.
Шунга биноан  банда ҳар бир нафасининг устида турган ҳолда, фикрини бир жойга жамлаган ҳода, ҳар бир (ҳамма) нафасини ҳисоб-китоб қилган ҳолда, уни кузатиб турган зотни муроқаба қилган ҳолда, вақтини риоя қилади. Бандадан жуда оз вақтда чиқадиган бирор-бир нафасини Аллоҳни зикр қилиш билан ва унга берилган неъматлар учун неъмат бергувига шукр қилиш билан, мустаҳкам муҳаббатга сабр қилиш билан ёки қаттиқ қийинчиликларга учраган вақтда, унга рози бўлиш билан чиқаради. Банда бу ҳолатларнинг ҳаммасида кузатиб тургувчи зотга назар солгувчи,  яқин зотни тинглагувчи ва дўст томонга юргувчи  кишига айланади. Фақатгина унга назар солади ва у билан машғул бўлади. Шунда банда умрни бир кунга, бир кунни дақиқага, дақиқани вақтга, вақтини ҳолга, ҳолни нафасга, нафасни муроқабага, муроқабани юзланишга айлантиради. Сўнг банда Аллоҳ томон юзланади ва унинг яқинига юради ва бу йўлда чарчамайди. Шунда уни иймони зиёда бўлади ишончи янгиланади ва беҳисоб покиза ҳаёт берилади. Қалбидан парда кўтарилиб маърифат мақомини топади. Унинг кунлари қисқаради. Унинг вақти бир зотга бағишланган бир вақтга айланади. Қалби бир зотга бағишланган бир қалбга айланади.  Ғами якка зотга бағишланган ягона ғамга айланиб қолади. Бу ҳолат пайғамбарлар ва Аллоҳнинг валий бандаларининг ҳолдир. Иймонли кишиларнинг ичида буларнинг саноғи жуда ҳам камдир. Уларнинг иймондан бўлган насибалари нақадар улуғ ва тўлиқдир. Улар муқарраб (Аллоҳга яқин) сиддиқлардир. Кимки биз зикр қилиб ўтган сўзлар (муроқаба ва мушоҳада мақомларин)ни ишонч ила билса ва амал қилса, у солиҳлардандир. Кимки унга шаксиз ишониб амал қилса, Аллоҳ унга сиддиқлар иймонини ато қилади. Кимки биз зикр килган сўзлар (мақомлар)ни мушоҳада қилса ва унинг мушоҳадаси уни юксакларга кўтарса, у киши ҳақиқий мушоҳада қилгувчилардан бўлади. Биз зикр қилиб ўтганлар яъни: мўминлар муроқабаси ва муқарраблар мушоҳадаси икки мақомдан бири билан топилади. Кимдаки икки мақомдан бири бўлса, унда мақомларнинг ҳаммаси жамланади. У иккиси: 1. Тавбада бардавом бўлиш. 2. Илм билан амал қилиш. Бас кимники мақоми тавба бўлса ва ҳоли тавбада бардавомлик бўлса, улар Аллоҳни мушоҳада қилиш мақомига кўтарилади. Кимнинг мақоми илм бўлса ва ҳоли илм билан амал қилиш бўлса, уларда Аллоҳдан қўрқувчилар сифати собит бўлади. Бу икки: тавбада бардавом бўлиш ва илм билан амал қилиш ҳолати доимо Аллоҳни мушоҳада қилиб юрадиган ориф (Аллоҳни танувчи)нинг ҳолидир. Унинг ҳар бир нафаси ва ҳар бир лаҳзаси солиҳ амаллардан иборатдир. Унинг тасарруфотлари гўзал амаллардир. Унинг фикру-зикри Аллоҳни мушоҳада қилишдир. У ўз тасарруфотида ҳозиру-нозир ва ҳар бир ҳаракатида (қалби) уйғоқдир. Доимо Аллоҳни мушоҳада қилиб юрадиган ориф (Аллоҳни танувчи) ва доимо Аллоҳни яхши кўрадиган киши ушбу сифатга эга бўлади. Шу тоифадаги бир киши муроқаба аҳлидан бўлган бир кишини ҳузурига кириб айтди: Аллоҳ таоло менга бир турдаги неъматнинг ўзидан йигирма тўрт мингта неъмат берганлигини ҳисобладим: у қандай қилиб деди. У айтди: бир кеча-кундуздаги нафасларимни ҳисобладим, улар йигирма тўрт мингта экан. Айтилди: лаҳза нафасдан  бир баробар кўп, чунки бир нафасда икки лаҳза бор.
Изоҳ: Бу ўринда бир нафасдан оз вақт яъни лаҳза борлиги зикр қилинмоқд,  шунинг учун юқорида дақиқадан ҳам оз вақтни умимий қилиб, вақт деб зикр қилинди.
Аллоҳ баъзи пайғамбарларга ваҳй қилиб айтди: мен сенга берган неъматимни шукрини қандай адо қиласан. Улар жавоб бериб айтганларки: мендаги ҳар бир тукда икки неъмат бор. Бири уни илдизини юмшоқ қилганинг ва иккинчиси уни учини эгилувчан қилганинг. Баъзи уламолар айтади: кибриту аҳмардан азизроқ (қадрлироқ) нарса йўқ, лекин банданинг қолган умри кибритул аҳмардан ҳам азизроқ (қадрлироқ)дир. Қолган умрнинг қадру-қийматини яъни кибритул аҳмардан ҳам азизроқ (қадрлироқ) эканлигини фақатгина набий ва сиддиқ киши билади. Баъзи уламолар айтади: Қолган умрнинг азизлиги (қадру-қиймати)ни фақатгина кибритул аҳмар чашмасини (манбаини) билган киши билади. Кибритул аҳмарни чашмалари қаронғу кечаларда оқиб чиқар экан. Уни (қолган умрнинг қадру-қийматини) фақатгина валий бандалар билади. кибритул аҳмар: тиллонинг кимёси бўлиб, ундан соф тилло ишлаб чиқилади. Қайта ишланган тилло устига ундан озгина солинса, тилло ўз ҳолида қолади. Агар ундан солинмаса тилло бир неча йиллардан кейин  ўзгариб кетади.

Қалблар озуқаси китобидан
Қодиров  Ҳ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба улкан ибодатдир. Шу сабабли, унинг қабул бўлиши учун бир қанча шартлар мавжуд. Тавбанинг шартларига амал қилинсагина у қабул бўлади. Тавбанинг тўртта шарти давоми...

5918 05:00 / 01.03.2017
1. Ҳавойи нафсга эргашиш диннинг нуқсонидир.2. Ҳавойи нафсга эргашиш шайтонга дўстлик, Роҳманга душманликдир.3. Ҳавойи нафсга эргашиш Аллоҳ таолонинг наздида кўп давоми...

1705 00:00 / 30.10.2022
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири фосиқликдир. .Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

2981 17:00 / 07.08.2021
Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини давоми...

2995 05:00 / 28.02.2017
Аудиолар

118786 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40737 14:35 / 11.08.2021