1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Фузул битими

12:45 / 02.10.2019 2239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(ҳижратдан аввалги 34 йил зулқаъда ойи; милодий 590 йил)

Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Ос ибн Воил Саҳмий сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқларига бу ҳақда арз қилиб, ёрдам сўради. Улар Ос ибн Воилдан ҳайиқиб, мазлумга ёрдам беришдан бош тортишди.

Шунда зубайдлик киши: «Макка аҳлининг йигитлиги ва муруввати борларидан ёрдам сўрайман!» деб дод солди.

Макка аҳлидан ўзини эр санаб, мурувватлиман, деб юрганлари Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйига тўпландилар. Уй эгаси улар учун таом тайёрлади. Таомдан кейин мажлис қуриб, аҳдлашиб, Аллоҳнинг номи ила бир шартнома туздилар. Улар: «Мазлумнинг ҳаққини золимдан олиб бермагунимизча, ҳаммамиз бир тану бир жон бўламиз», дедилар.

Бу иш фазилатли иш бўлгани учун қурайшликлар уни «фузул битими» деб аташди. Сўнг битим тузганлар Ос ибн Воилнинг олдига бориб, мазлумнинг ҳаққини олиб бердилар.

Кейинчалик ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу битимда иштирок этганларидан қувониб юрар эдилар. У зот ҳадиси шарифларидан бирида қуйидагиларни айтганлар: «Мен Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бир битимда қатнашганман. Агар Исломда ҳам ўшандоқ битимга даъват қилинсам, даъватни албатта қабул қилар эдим».

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан иккинчиси инсоният бирлиги ва башарият тенглиги тасаввуридир. Авваллари давоми...

1015 11:00 / 12.07.2023
Аллома, машриқ фақиҳи, шамсул аимма Абул Ваҳда Муҳаммад ибн Абдусаттор ибн Муҳаммад Имодий Кардарий Ҳанафий Баротқиний.Баротқин ndash Кардарнинг бир томони. Кардар давоми...

2205 15:00 / 03.03.2019
Аллоҳ таолонинг инояти ва ёрдами билан мусулмон уммати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини катта аниқлик ва давоми...

1989 13:00 / 18.08.2019
Исмоил алайҳиссаломнинг қиссалари, у зотнинг ҳаётлари ҳақида юқоридаги саҳифаларда .Исмоил алайҳиссалом, сарлавҳаси остида батафсил сўз юритганмиз. Бу ерда эса давоми...

2412 07:20 / 10.06.2019
Аудиолар

120836 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42405 14:35 / 11.08.2021