1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Аллоҳнинг гўзал исмлари

08:47 / 04.10.2019 4283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳи роҳманир роҳим. Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.

Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: Улар:

1)  Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4)  ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6)  ас-Салом. 7)  ал-Мўмин. 8)  ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10)  ал-Жаббор. 11)  ал-Мутакаббир. 12)  ал-Холиқ. 13)  ал-Бориъ. 14)  ал-Мусаввир. 15)  ал-Ғаффор. 16)  ал-Қаҳҳор. 17)  ал-Ваҳҳоб. 18)   ар-Раззоқ. 19)  ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24)  ар-Рофеъ. 25)  ал-Муъизз. 26)  ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35)  ал-Ғафур. 36)  аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42)  ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49)  ал-Мажийд. 50)  ал-Боъис. 51)  аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53)  ал-Вакийл. 54)  ал-Қавий. 55)  ал-Матийн. 56)  ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61)  ал-Муҳйи. 62)  ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70)  ал-Муқтадир. 71)  ал-Муқаддим. 72)  ал-Муаххир. 73)  ал-Аввал. 74)  ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93)  ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.

Ҳадисда: "Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор, ким уни санаса жаннатга киради", деб айтилган. "Санаса" деган сўзни "ўқиса" ёки "ёдласа" деган маънода экан деб тушунмагин. "Санаса", деган сўзни "ундаги маънодан насибадор", деб тушунгин. Аллоҳ таолонинг ҳар бир гўзал исмларида мўминнинг насибаси бордир. Агар сенда ўша исмдан насиба бўлмаса, гўёки бу исмларни санамаган бўласан. Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Аллоҳнинг ахлоқи билан хулқланинглар", деб айтганлар.

Аллоҳ таолонинг исмлари

1. Аллоҳ.

Аллоҳ лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд – ибодат қилинган Зот маъносини англатади. «Илоҳ» сўзига алиф ва лом ҳарфлари киритилиб, «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамза ҳарфининг ҳаракати таъриф «лам» ҳарфига нақл қилиниб, бир жинслик икки ҳарф идғом қилинган ва «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган. «Аллоҳ» лафзи яккаю ягона ҳақ маъбудга исм бўлиб қолган. Бу исм У Зотдан бошқага ишлатилмаган. Маълумки, асмои ҳуснанинг барчаси Аллоҳнинг сифатларига далолат қилади, аммо биргина Аллоҳ лафзи Унинг Зотига далолат қилади ва шу тариқа У Зотнинг барча исмларини ифода қилаверади. Масалан, «Ё Аллоҳ» десангиз, «Ё Роҳим, ё Роҳман, ё Ғаний, ё Қовий, ё Қодир, ё Латиф» деган маъноларга далолат қилаверади. «Аллоҳ» сўзи Буюк Зот учун исм бўлиб, Аллоҳнинг барча исмлари ана шу Аллоҳ калимасида жамлангандир.

«Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимаси тавҳид, Ислом, иймон ва эҳсон маъноларининг барчасини ўзида жамлаган калимадир. Бу калима Исломнинг шиоридир. Зеро, диннинг пойдевори ушбу калималар устига бино қилингандир. Барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг рисолати ҳам, асмои ҳуснанинг барчаси ҳам ушбу калимада жамланган.

Ушбу калимада маърифат ва тавҳидга ишора бордир. Маълумки, илмнинг ниҳояси тавҳид, амалнинг ниҳояси эса тақводир. Аллоҳни якка деб билиб, У Зотга тақво қилсанг, барча ишнинг тизгинини ушлаган бўласан.

Зикрларнинг энг афзали ҳам «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасидир.


(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси).

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.

1181 09:26 / 24.08.2019
Занийра исмли аёл ислом динини қабул қилгани учун азобланди. Ҳар қанча зўрлашмасин, ҳеч ким уни ислом динидан қайтара олмади. Исломдан бошқа барча динлардан юз давоми...

3045 05:00 / 11.03.2017
Подшоҳларнинг тожи олтиндан бўлади. Йигитнинг тожи эса, одобдан бўлади.

2125 09:25 / 15.06.2018
Одамларнинг қалби жаннат эмас, у ерда мангу қоламан деб ўзингни қийнама

3234 09:20 / 02.10.2017